Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

CIES: Европанинг энг қиммат таркибга эга клублари рейтинги эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

CIES Football Observatory илмий-тадқиқот маркази энг қиммат таркибга эга бўлган клублар рейтингини эълон қилди.

Тадқиқотда Европанинг кучли бешта чемпионатлари — АПЛ, Ла лига, Бундеслига, А серия ва Лига 1 чемпионатлари клублари таҳлил қилинди. Бунда ҳар бир жамоанинг трансфер нархи энг қиммат 20 нафардан футболчилари инобатга олинди.

Тадқиқотга кўра, «Ливерпуль» энг қиммат таркибга эга экани аниқ бўлди. Мерсисайдликларнинг таркиби 1,4 млрд. еврога баҳоланди. Кучли учликка эса «Манчестер Сити» (1,3 млрд евро) ва «Барселона» (1,1 млрд евро) кирди.

«Реал», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари таркиби нархи 1 млрд. евродан кўпроққа баҳоланди.

Энг қиммат таркибга эга клублар (топ-10):

1. «Ливерпуль» (Англия) – € 1,405 млрд
2. «Манчестер Сити» (Англия) – € 1,361 млрд
3. «Барселона» (Испания) – € 1,17 млрд
4. «Реал» (Испания) – € 1,1 млрд
5. «Челси» (Англия) – € 1,008 млрд
6. «Манчестер Юнайтед» (Англия) – € 1,007 млрд
7. «Пари Сен-Жермен» (Франция) – € 979 млн
8. «Атлетико» (Испания) – € 836 млн
9. «Тоттенхэм Хотспур» (Англия) – € 787 млн
10. «Ювентус» (Италия) – € 783 млн.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:08, 16.03.2020.
Ўқилди: 8913 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.