Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 1-0 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Жасурбек Яхшибоев ва Шоҳбоз Умаровнинг голлари "Энергетик-БГУ" жамоасига ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртларимиз Жасурбек Яхшибоев ҳамда  Шоҳбоз Умаров  Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоаси сафида янги мавсумга ҳозирликни давом эттирмоқда.

"Энергетик" навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушди. "Ошмяни" клубига қарши кечган ўйинда минскликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, "Энергетик-БГУ" таркибидаги илк голга Жасурбек Яхшибоев 15-дақиқада, иккинчи голга эса Шоҳбоз Умаров  49-дақиқада муаллифлик қилди ва ҳамюртларимиз голлари эвазига "Энергетик" ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, Беларус Премьер-лигасининг 2020-йилги мавсум 1-турида "Энергетик-БГУ" 19-март куни БАТE билан баҳс юритади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:13, 16.03.2020.
Ўқилди: 6418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик