Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур ўйинлари якунланди. Одатга кўра турнинг энг яхшиларни аниқлашда давом этамиз.
Stadion.uz нашри талқинига кўра, Суперлига 3-турнинг энг яхши дарвозабони деб “Навбаҳор” посбони Ўткир Юсупов топилди.
Юсупов водий дербисида “Андижон”га қарши ўйинда жамоасини бир нечта вазиятларда муқаррар голлардан қутқариб қолди. Қолаверса, у ўзининг дарвозаси даҳилсизлигини ҳам сақлаб қолди. Шунингдек, Юсупов мазкур турнинг рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.