“Милан”“Бавария” ҳужумчиси Янн-Фите Арпни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ҳужумчи ўтган йили “Гамбург”дан “Бавария”га кўчиб ўтган эди. Мюнхен клуби футболчи учун 3 миллион евро тўлаганди.
Маълумот учун, Арп ҳозирда “Бавария-2” сафида Германия 3-дивизионида тўп тепяпти.