Туриннинг “Ювентус” клуби “Милан” ҳимоячиси Тео Эрнандесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta Dello Sport нашри хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, “кекса синьоралар” франциялик ҳимоячи учун 45 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумотларга кўра, Эрнандес хизматига бир нечта АПЛ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.