Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба операциядан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Бу ҳақда футболчи ўзининг "Instagram"даги расмий саҳифасида баёнот берди.
Қайд этиш керак, Погба коронавирусга чалинган Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюидининг футболкасида машғулот ўтказди.
— "Ювентус" ва "Сампдория"даги барча дўстларимни, Матюиди, Экдаль, шунингдек, дунёдаги барча спортчиларни қўллаб-қувватлайман. Кучли бўлинглар! — деб пост қолдирди Instagram саҳифасида.