Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ физиотерапевти Фрэнк Золлнер "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп гоҳида «ақлдан озиб» қолишини айтди.
Золлнер «Боруссия»нинг содиқ ходимларидан бири ҳисобланади. У клуб тизимида 20 йил меҳнат қилди. У ўз ишини доим 100 фоиз бажарган, унинг меҳнати самараси ўлароқ, жароҳат олган аксарият футболчилар муддатидан аввал жароҳатидан фориғ бўлишган.
Золлнер Клопп билан "Боруссия" клубида қандай ишлагини хотирлади.
«Юрген ўзгача эди. Гоҳида мен унинг ажойиб инсон эканлигини ҳис қилардим. Эртаси куни эса у ҳаммани ўзига қаратаётганига гувоҳ бўлардим.
Эсимда, Клопп менга Блащиковскийнинг жароҳати ҳақида айтганди. У хонасидан чиқибоқ бақириб кетганди. Унинг ёрдамчиси «Клопп, сигаретингни чек ва хотиржам бўл!»-деди. Юрген шундай қилди ва хотиржам бўлди. Кейинчалик Клопп асабийлашган пайтда мен ушбу жумладан тез тез фойдаланиб турдим», — деди Золлнер.