Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Беларусь чемпионати. «Энергетик-БГУ» - БАТЭ. Яхшибоев биринчи бўлимда 2та гол урди

Баҳо:
+ | -

Бугун Беларусь чемпипонатининг янги мавсумига старт берилди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев учун «Энергетик-БГУ» клуби сафида расмий ўйиндаги дебюти анча омадли чиқди.

Ҳамюртимиз БАТЭга қарши ўйинни асосий таркибда бошлади ва биринчи бўлимнинг ўзида 2та гол уришга муваффақ бўлди. Жасур баҳснинг 27-дақиқасида ҳисобни очди. У рақиб жарима майдонига ёриб кирди, битта финт билан бир ҳимоячини, иккинчи уринишда иккинчисини алдади ва учинчи уринишди дарвозани ишғол қилди.

Орадан 7 дақиқа ўтиб Яхшибоевнинг ўзи ҳисобдаги фарқни 2тага оширди. Ҳужумдаги шериги Атаменг етказган узатмани ватандошимиз рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, «Энергетик-БГУ» биринчи бўлимдан сўнг номдор рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этмоқда.

Дарвоқе, Яхшибоев ўз жамоаси сафида ҳужумчи сифатида ҳаракат қилмоқда.

Беларусь чемпионати, 1-тур
Энергетик-БГУ – БАТЭ 2:0 (биринчи бўлимдан сўнг)
19 март, 17.00, «РЦОП-БГУ»
Голлар: 1:0 – 26 Жасур Яхшибоев, 2:0 – 34 Жасур Яхшибоев.
Энергетик-БГУ – Лесько, Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Жасур Яхшибоев, Гирс, Тве, Мусаханян, Атеменг.
БАТЭ – Чичкан, Филипенко, Настич, Волков, Бессмертний, Нехайчик, Стасевич, Бага, Драгун, Березкин, Скавиш.
Огоҳлантиришлар: Атеменг (19), Драгун (33), Мусаханян (36).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:00, 19.03.2020.
Ўқилди: 5158 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик