Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Қизилқум»да ўйнаётган африкалик «топилма» билан суҳбат

Баҳо:
+ | -

— Ўзбекистон футболи ҳақидаги илк таассуротларингиз қандай?
— Бу ерда барчаси буткул ўзгача. Футбол профессионал даражада ривожланган. Майдонлар, футбол мутасаддилари, мухлислар —  ҳаммаси ўзига жалб этади.

— Биламиз, сиз жамоага Туркиядаги ўқув— машғулот йиғини давомида қўшилдингиз, хориждаги тайёргарлик қандай кечди?
— Туркияда шахсан мен учун жуда қийин бўлди, хақиқий синов кунлари эди. Мен доим асабий юрар эдим, чунки клубга ўзимни нималарга қодирлигимни исботлашим лозим эди. Бахтимга бошқа футболчилар мени қўллашди ва мен жамоага тез киришиб кетдим.

— Африка қитъасидан келиб Осиёда ўйнаш сиз учун ноқулайлик туғдирмаяпти?
— Футбол шароит танламайди. Мен билан ҳаммаси жойида. Бу ер ўз ватанимни эслатиб юборяпти, доим қуёш кулиб боқади.

— "Қизилқум" жамоасига ўтишингиздан олдин, мазкур клуб ҳақида нималарни билар эдингиз?
— Тўғрисини айтсам, мен Ўзбек футболи ҳақида ҳеч нарсани билмас эдим. Агентим билан гаплашганимдан сўнг, у менга футболи ривожланиб бораётган Ўзбекистон клубидан таклиф бор деди. Кейин эса мен ушбу жамоанинг ўйинларини синчковлик билан кузатдим ва рози бўлдим.

— Янги клубингиз ҳақида нималар дея оласиз. Клуб ташкилий ишлари, майдони, мухлислари сизда қандай ҳис уйғота билди?
— Жамоа мен кутганимдан ҳам аъло экан. Ташкилий ишлар биринчи ўринда, профессионал мураббийлар, малакали шифокорлар, 90 дақиқа тиним билмайдиган мухлислар —  буларнинг барчаси тунлари тушимни ҳам тарк этмайди.

— Ўтган турлар давомида сиз Ўзбекистоннинг бази жамоалари потенциалига гувоҳ бўлдингиз. Нима деб ўйлайсиз, мавсум мобайнида рақиб ҳимоясидан ўтиш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш лозим?
— Биз Африкаликлар кучимиз ва тезлигимизга таянган ҳолда ҳаракат қиламиз. Мураббийимиз барча учрашувларда рақибга қараб тактика қўллайди, лекин кўпинча жамоа менинг тезлигимга ишониб йўл тутади. Бу менинг ютуғим ҳисобланади.

— Сизни Ўзбекистонга йўл олишингизни эшитган оила аъзоларингиз биринчи бўлиб нималар дедилар?
— Очиғи, улар жуда ҳам хурсанд бўлишди, чунки улар менинг келажагим яхши давлатда қурилиши тарафдори эдилар.

— Ҳали топ клуб бўлишга улгурмаган жамоада тўп суриш сиз учун қандай?
— Мен бу ерда чинакамига бахтлиман. Ким айтди сизларга бу клуб топ эмас деб? Биз ҳали шу даражага эришамиз, фақат бунинг учун озгина вақт ҳамда меҳнат талаб қилинади.

— Кумирингиз ким? Нега?
— Кумирим —  Роналду. Чунки у жуда ҳам кўп меҳнат қилади. Мен учун у энг зўр ўйинчи.

— Агар сизда танлаш имкони бўлганида, Роналду билан битта жамоада тўп тепишни ва доим иккинчи планда бўлишни мақул кўрармидингиз ёки бирор бошқа клубнинг хақиқий етакчиси бўлишни?
— Бошқа клуб етакчиси бўлиб, кўплаб шахсий совринлар ютишни танлардим. Кейин эса Роналдунинг ўзи менга мухлислик қилган бўларди.

— Ўзбекистонда ирқчилик ҳақида нима дейсиз?
— Ҳозирча мен буни умуман сезмадим, барча бирдек меҳрибон. Ўзбек халқи жуда самимий ва меҳмондўст экан. Менга ёқди.

— Келажакдаги режа ва мақсадларингиз?
— Ҳозирча орзу ва мақсадим битта —  "Қизилқум" билан иложи борича яхши натижа қайд этиш ва мухлисларимизни xушнуд этиш.

— Мккартней, ажойиб суҳбат учун раҳмат. Фаолиятингиз янада порлоқ кечишини тилаб қоламан.

Манба: https://t.me/uzsport_tv
Киритилди: 23:56, 19.03.2020.
Ўқилди: 3162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.