"Реал" ҳужумчиси Лука Йович карантин қоидасини бузгани учун жиддий жазога тортилиши мумкин. Бу ҳақда Сербия ички ишлар вазири Небойша Стефанович баёнот берди.
"Таниқли спортчилар ва бойлар карантин қоидасини бузишса, бу ҳолат уларни жазодан озод қилмайди. Улар ё қонунга амал қилишади, ёки панжара ортига юборилади", – деди Стефанович.
Эслатиб ўтамиз, Йович қаллиғининг туғилган кунини нишонлаш учун Сербияга қайтиб келган эди. Ваҳоланки, "Реал" клуби аъзолари карантин муддатини ўташаётган эди.