Албаниялик дарвозабон Томас Стракоша "Лацио" билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.
Дарвозабоннинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2022-йилнинг 30-июнигача амал қилади. Айни пайтда, футболчининг йиллик маоши 1,2 млн еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Стракоша "Лацио"да 2012-йилнинг августидан бери фаолият олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда дарвозабон 32 та учрашувда, 32 та гол ўтказиб юборган.