Ла Лига президенти Хавьер Тебас клубларни коронавирус қоидаларига амал қилган ҳолда машғулотларини бошлашлари мумкинлигини айтди дея хабар бермоқда Marca нашри.
Манбанинг ёзишича, Тебас клуб мутасаддилари билан видеоконференция ўтказган ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиш борасида музокара олиб борган. Испания чемпионати 12 март куни тўхтатилган эди.
Қайд этилишича, Ла Лига 23 апрелдан тикланиши мумкин.