"Бавария" ярим ҳимоячилари Леон Горецка ва Жошуа Киммиҳ коронавирусга қарши курашиш учун хайрия ташкилотлари ва ижтимоий муассасаларга 1 миллион евро юборишди.
Горецка бунга изоҳ берди:
Фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан биз коронавирусни енгамиз. Биз одамларга ёрдам берадиган ташкилотларга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Бизнинг ҳаракатларимиз ушбу курашга ҳисса қўшиши мумкинлигини барча тушунади - деб айтиб ўтди футболчи.