“Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитич қишки трансфер вақтида “Ювентус” таклифини рад этган.
Marca нашрининг хабарига кўра, “кекса синьоралар” қишда хорватиялик футболчи учун 42 миллион евро таклиф қилган. “Барса”ни бу таклиф қониқтирган, бироқ футболчининг ўзи Испанияда қолишни хоҳлаган.
Маълумотларга кўра, 32 ёшли футболчи ёзда собиқ клуби “Севилья”га қайтади.