"Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Стив Макманаман Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандга "Қироллик клуби" сафига ўтмасликни маслаҳат бермоқда.
"Унга "Боруссия"ни тарк этиш учун ҳали вақт бор. Назаримда, у Дортмундда ўзини бахтли ҳис қилмоқда. Ундан ҳам муҳими, у доимий ўйин амалиётига эга бўлиб, голлар урмоқда. Холанд муддатидан аввал қайиқни тарк этмаслиги керак.
Ҳаммамиз Лука Йовичнинг аҳволини кўрдик. У ўтган мавсумда Германияда ажойиб мавсумни ўтказган эди, аммо "Реал" сафида аранг ўйнамоқда. Эрлинг бундай босимга муҳтож эмас. Бундан ташқари, эшитишимча, "Реал" кўпроқ Килиан Мбаппега қизиқмоқда. Бир вақтнинг ўзида иккаласи "Мадрид"га ўтиши шарт эмас", – дея ёзди Макманаман ўзининг Horseracing.net сайтидаги блогида.
Эслатиб ўтамиз, Холанд 2020 йилнинг 1 январь куни Австриянинг "Зальцбург" клубидан 20 миллион евро эвазига "Боруссия"га ўтди. 19 ёшли футболчи дортмундликлар сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 2та голга узатма берди. Норвегиялик футболчи ўз жамоаси билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Transfermarkt уни 80 млн еврога баҳолаган.