Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Қора меҳнатдан қадр топ(ма)ганлар (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz тарихга назар солади ва АПЛда чемпионлик учун барчадан кўп хисса қўшганига қарамай, мухлислари эътиборидан четда қолган футболчилар билан таништириб ўтади. Бугунги қаҳрамонларимиз ижтимоий тармоқлар ёки шов-шувли интервьюлардан йироқ, лекин жамоа учун катта наф келтирганлар эканлигини англанган бўлсангиз, ажаб эмас.

2011-2012. Пабло Сабалета, "Манчестер Сити"

“Шаҳарликлар”нинг катта тануфусдан сўнг, яна тахтга қайтиши мухлисларни қувонтиргани бор гап. Ўша мавсумда Пабло Мика Ричардс билан ўнг қанотда соғлом рақобат қилди,мавсумнинг катта қисмини асосий таркибда ўтказди. Қаҳрамонимиз ўша йили “Сити”нинг чемпионлиги учун энг катта ёрдам берганлардан бири десак, ҳайрон бўлманг. Сўнгги турда “КПР” (3:2) устидан қозонилган ғалабада Сабалетанинг ўрни беқиёс. Ўша учрашув ёдга олинса, кўпчилик Агуэронинг голини эслайди. Шунга қарамай, ўша оқшомда аргентиналик ҳимоячининг голи аслида барча ишга тамал тошини қўйгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

2012-2013. Хавьер Эрнандес, "Манчестер Юнайтед"

Ўша йили барча Робин ван Персининг голларига маҳлиё бўлиб қолган ва мексикалик йигитнинг меҳнатини қадрламаган десак, адашмаган бўламиз. Дарҳақиқат, Эрнандес ўша мавсумнинг бир нечта (“Челси”, “Ньюкасл”, “Суонси”, “Астон Вилла”) ўйинида ҳал қилувчи голларни киритгани ёдингиздами? “Манчестер Юнайтед” қанчалар кучли бўлмасин, ўша учрашувдаги ғалабалар бўлмаганида чемпионлик ҳам бўлмас эди.

2013-2014. Эдин Жеко, "Манчестер Сити"

“Шаҳарликлар”нинг чемпионлиги билан якунланган мусобақада Яя Туре 24 та гол билан қаҳрамон бўлгани рост. Тўғри, ярим ҳимоячининг ғолиблик учун қўшган хиссаси улкан, бироқ чемпионлик учун Эдин Жеко ҳам ундан кам ҳаракат қилмаган. Айнан босниялик ҳужумчининг голлари якунда ҳал қилувчи ғалабаларни келтирганини унтмаслик лозим.

2014-2015. Бранислав Иванович, "Челси"

Жозе “аристократлар”нинг чемпионлиги учун Эден Азар ва Диего Костадан унумли фойдалангани ҳақида узоқ сўзлаш мумкин. Шунингдек, Жон Терри ҳам ўша мавсумда ажойиб ўйин кўрсатган эди. Лондон клуби ўша мавсумда ҳужумдан кўра ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилгани боис ҳам Жон Терри кўплаб мақтовларга лойиқ кўрилган эди. Шу ўринда унутмаслик лозим-ки, Бранислав Иванович ҳам бутун мавсум давомида ҳимояда меҳнат қилган ва чемпионлик учун юқорида номи зикр қилинган футболчилар сингари жон куйдирганини аксарият мухлислар ёдга олишмайди.

2015-2016. Синдзи Оказаки, "Лестер"

Япониялик футболчи “Лестер эртаги”нинг бош қаҳрамони бўлмаган. У Варди ёки Маҳрез сингари барчани ҳайратда қолдирмаган. Шунга қарамай, айнан Оказакининг майдондаги меҳнаткашлиги сабабли Жейми Варди катта бўшлиққа эга чиққани билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Эътибор берсангиз, Оказакининг майдондаги фойдали ҳаракатлари чемпионлик мавсумида қолганларникидан сезиларли даражада кўпроқ эканлигини англайсиз. Оказакининг тўп билан муомалада бўлиши ва киритган голлари ҳақида-ку сўзламасак ҳам бўлади.

2016-2017. Педро, "Челси"

Сенинг жамоадошларинг Азар ва Коста сингари футболчилар бўлса, мухлислар эътиборидан умид қилмаса ҳам бўлади. Мисол учун Педро ҳам Конте бошчилигидаги “Челси”нинг чемпионлигида барчадан кўпроқ тер тўкканлардан бири саналади. 9 та гол ва 10 та ассист. Унинг майдондаги интенсив ўйини, жамоавий прессинг ва позицион ҳужумларда келтирган фойдасини кўпчилик ёдга олмаслиги аниқ.

2017-2018. Фернандиньо, "Манчестер Сити"

Сўзсиз Фернандиньо чемпионлик мавсумида жамоанинг энг муҳим футболчиси бўлган. Ўша йили барча Гвардиоланинг тактикаси, ҳужумдаги ранг-барангликдан завқ олган бир пайтда, Фернандиньо ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам бирдек тер тўккани билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Буни ҳатто Пеп Гвардиоланинг ўзи ҳам бир неча бор интервьюларида маълум қилган.

2018-2019. Эмерик Ляпорт, "МанчестерСити"

“Сити”нинг чемпионлиги билан якунланган мавсумда барча Виржилнинг ўйинларидан завқ олган эди. Агар статистикага эътибор қаратсангиз, Эмерик ван Дейкдан ҳеч қайси жабҳада қолишмаган. Унинг ишончли ўйини ва биринчи паслари эвазига “шаҳарликлар” чемпионликни қўлга киритган бўлсада, машҳурлик ва эътибор голландиялик футболчига ўтиб кетди. Эмерикнинг йўқлиги бу мавсумда “Сити”га қанчалар қимматга тушганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Манба: Stadion.uz

Хўш, сизнингча ушбу мавсумда чемпионликни қўлга киритишга яқин турган “Ливерпуль” сафида “кўринмас қаҳрамон” вазифасини ким бажармоқда?

 

Киритилди: 23:15, 20.03.2020.
Ўқилди: 5280 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.