Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Белорус ва Россия нашрлари Яхшибоевнинг дебютидан ҳайратда

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина “Энергетик БГУ” жамоасида ўзининг дебют учрашувини ўтказган Жасур Яхшибоев Россия ва Белоруссияда машхур бўлиб кетди. Мана бир неча кундан бери Беларус футбол мухлислари “Пахтакор” тарбиялувчиси ҳақида фикр алмашмоқда. Қувонарлиси шундаки, таниқли “Tribuna.com” сайти ҳам ҳамюртимизнинг омадли дебюти ҳақида “Ёш ўзбек барчасини аъло даражада бошлади” номли мақола эълон қилди. Ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

БАТЭга қарши учрашувда қўлга киритилганғалабада “Пахтакор”дан ижарага олинган Яхшибоевнинг ҳизматлари катта. 22 ёшли ўзбекнинг Белоруссиядаги дебюти кишини қувонтирмай қўймайди. У киритган биринчи голда барчасини Давид Тве бошлаб берди ва тўпни ўзбек футболчисига етказди. Ҳимоячи Заҳар Валков қулайроқ позитсияни эгаллаганига қарамай, Жасур ундан осонлик билан ўтиб кетди ва йўл-йўлакай Антон Чичканни ҳам доғда қолдириб бўш қолган дарвозани ҳам ишғол қилди.


 

Орадан 8 дақиқа ўтиб 22 ёшли футболчи учрашувдаги иккинчи голини киритди. Жуниор Атеменг яна ўша Заҳар Валковни чалғитган бўлса, Яхшибоев қулай вазиятни голга айлантирди ва жамоасининг ғалаба қозониши учун улкан имконият тақдим этди. Очиғи“Энергетик” жамоаси легионерининг старти кишини қувонтирмай қўймайди. У Иля Шукуриндан ҳам яхшироқ таассурот қолдиргани рост. Ўтган мавсумда тўпурар бўлган футболчи фақат 6-турга келибгина ўзининг илк голини киритган эди. Бундан ташқари, Иля БАТЭга қарши учрашувларда тўлиқ йўқолиб қолган ва жамоа ҳам ўз-ўзидан борисовликларга йирик(0:4) ҳисобда енгилган эди. Яхшибоев эса биринчи бўлимнинг ўзидаёқ хет-трик эгаси бўлиши мумкин эди.

 

Ўзбекистонлик футболчининг кўзга ташланиб турган устунликларига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. У катта тезлик эгаси бўлибгина қолмай, ҳимоячиларни алдаб ўтишдан сира чўчимайди. Дрибблинг иш бермаса(бундай ҳолат жуда кам кузатилади) дарров тўп учун курашга киришиб кетади. Унинг тўпни йўқотиб қўйганидан сўнг Дмитрий Бесмертний билан курашга киришишига эътибор қаратинг. Танаси билан курашда ғолиб чиқмоқда ва жамоаси учун “юмшоқ” пас эвазига вазият яратмоқда. Шу ўринда ўзбекистондан шундай иқтидорни жамоага олиб келишни уддалган Анатолий Юривечнинг нишонга аниқ урганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.

 

Жасур ёш бўлишига қарамай, катта футболда ўзининг бешинчи мавсумини ўтказмоқда. Қаҳрамонимиз ўтган мавсумга қадар “Пахтакор”да ҳаракат қилган. 2018-йилда у жамоанинг асосий таркиб футболчиси эди, бироқ 2019-йилда унинг имкониятлари камайиб кетгани учун ижарага “АГМК” клубига беришди. Феврал ойида эса, “Пахтакор” ўз футболчисини “Энергетик”ка ижара асосида жўнатди. Катта эҳтимол билан ўзбекистонлик футболчи 23 ёшга бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигида беларуссияликлар эътиборини тортган бўлса, ажаб эмас. Сабаби, ўша мусобақада Жасур жамоаси билан ярим финалга қадар етиб келган эди. Ушбу видеода унинг осонлик билан чорак финал учрашувда гол киритгани (1:30) акс этган.

Манба: Tribuna.com
Киритилди: 02:00, 21.03.2020.
Ўқилди: 8241 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.