«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва унинг хотини Анна мюнхенликлар аъзоси — Йосуа Киммих ва Леон Горецка томонидан йўлга қўйилган «We kick Corona» («коронавирусга зарба берамиз») коронавирусга қарши кураш кампаниясига қўшилди.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра, польшалик жуфтлик ушбу хайрия учун 1 миллион евро миқдорида пул ажратишди. Ушбу пуллар инфекциядан зарарланганларни даволаш ва тиббий воситалар сотиб олишга сарфланади.
«Юзага келган оғир вазиятни ҳис қилиб турибмиз. Бугун барчамиз битта жамоада ўйнаяпмиз. Келинг, бу курашда кучли бўламиз. Агар кимгадир ёрдам бериш қўлимиздан келса, келинг, буни амалга оширамиз. Бу вазият ҳар бир инсонга тегишли. Шифокорларнинг кўрсатмаларга қатъий амал қилишингизни сўраймиз. Ишончим комил, тез орада одатий ҳаёт тарзига қайтамиз. Барчамиз биргаликда ушбу синовни енгиб ўтамиз», — дейишди Роберт ва Анна Левандовскилар.
Бироз аввал Киммих ва Горецка коронавирусга қарши кураш борасида ушбу кампанияни эълон қилиб, ҳар икки футболчи 500 минг евродан жамғармага пул ажратишган эди. Уларга «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Сане ҳам қўшилди ва 500 минг еврони хайрия қилди.