Кириш Регистрация

Хабарлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

Эмирик “Барселона”га ўтадими?

 

“Mundo Deportivo” нашри берган хабарларга қараганда, Эмирик Ляпорт Испанияга қайтишга жуда яқин турибди. 25 ёшли ҳимоячининг ҳизматлари билан Каталониянинг “Барселона” клуби жиддий қизиқиб қолган.

Манба берган хабарларга кўра, “Барса” ёзда Самуэл Умтитини трансферга қўйгани боис, жамоага янги ҳимоячини жалб қилишни режалаштирмоқда. “Манчестер Сити” ҳимоячиси ёзда катта эҳтимол билан “Барса”нинг асосий трансфер мақсадига айланиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, “шахарликлар”нинг икки йиллик таъқиққа тушиб қолиши боис “Барселона” ёзда Эмерикни қўлга киритиш имконига эга

“Интер” Годиннинг ўринбосарини изламоқда

 

“Corriera Della Sport” нашри берган хабарларга қараганда, Миланнинг “Интер” жамоаси жамоанинг маразий ҳимоячиси – Диего Годиннинг ўрнини босишга қодир футболчи излашда давом этмоқда. Айни дамда жамоа нишонида “Верона” клуби ҳимоячиси Мараш Кумбула турибди.

20 ёшли албаниялик футболчи бугунги кунда дунёнинг энг иқтидорли ҳимоячиларидан бири саналади. Шунингдек, Кумбулaучун бир нечта гранд жамоалар ҳам даъвогарлик қилмоқда. “Верона” жамоаси ўз футболчисини жамоада олиб қолишнинг иложи йўқлиги боис, уни сотиб юборишга қарор қилган

Манба берган хабарлрга кўра, “Верона” Марашнинг трансферидан 20 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Рафаел Варан АПЛга йўл олади?!

 

“Реал Мадрид” жамоаси ҳимоячиси Рафаел Варан ёзда Англиянинг “Манчестер Сити” клубига ўтиши мумкин.     Манба берган хабарларга қараганда, 26 ёшли футболчининг ҳизматлари билан “Манчестер Сити” жиддий қизиқиб қолган.

“ManchesterEveningNews” нашри берган хабарларга қараганда, ҳимоячининг ҳизматлари билан “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиолаинг ўзи жиддий қизиқиб қолган.

Ёзда “Манчестер Сити” сифатли марказий ҳимоячи ҳарид қилиш мақсадида. Шунингдек, жамоа нишонида Упаменкано ва Умтитилар бор.

Гарай “Рома” нишонида

 

Италия нашрлари берган хабарларга қараганда, “Валенсия” марказий ҳимоячиси Эсекьель Гарай ёзда Римнинг “Рома” жамоаси сафига бориб қўшилиши мумкин. Гап шундаки, Гарайнинг “кўршапалаклар” билан тузган шартномаси ёзда ўз якунига етади. Шу сабабли, “бўрилар” аргентиналик футболчини эркин агент мақомида жамоага жалб этишни режалаштирган.

Маълумотларга қараганда, Гарайнинг ўзи ҳам фаолиятининг қолган қисмини Италияда давом эттиришга қарши эмас. Сабаби, бугунги кунда “А Серия” ёши катта футболчилар учун энг қулай биринчиликка айланиб бўлгани кўрсатилмоқда

Йович АПЛга йўл олади?!

 

“Реал Мадрид” жамоаси ёзда Лука Ёвични трансферга қўяди. Сербиялик ҳужумчи жамоадаги тартибсизлиги ва омадсиз мавсумдан сўнг, сотувга қўйилиши аниқ бўлиб улгурди. Айниқса, унинг Мадридда эълон қилинган Карантинга қарамай Сербияга учиб кетганидан сўнг, клуб ўз футболчисидан қутилишга қарор қилган.

Испания нашрлари берган хабарларга қараганда, клуб ҳужумчини ёзда 40 миллион евро эвазига сотиб юборишни режалаштирмоқда. Лука учун даъвогарлар орасида Англиянинг “Тоттенҳем” ва “Челси” жамоалари етакчилик қилмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:28, 22.03.2020.
Ўқилди: 6383 марта.
Фикрлар: 2 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.