Киевнинг "Динамо" клуби футболчилари коронавирус сабабли 29 мартгача карантинда бўлади дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Украина Вазирлар Маҳкамаси 12 мартдан 3 апрелгача мамлакатдаги барча ўқув муассасаларини ёпди ва оммавий тадбирларни бекор қилди. Сешанба куни эса метролар ҳам ёпилди. Мамлакат пойтахтида жамоат транспортларига ниқобда бўлган ўн нафардан ортиқ бўлмаган йўловчиларни ташишга рухсат берилди.
"Мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабабли, "Динамо"нинг барча аъзоларига карантин 29 мартгача узайтирилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Футболчилар олдиндан тайёрланган дастурга мувофиқ индивидуал равишда жисмоний формаларини ушлаб туради. "Динамо" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчилардан карантин қоидаларига кескин амал қилишларини ва шахсий машғулотлар ўтказмаслигини талаб қилмоқда", - дейилади клуб баёнотида.