Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Марио Гетце ёзда жамоа ўзгартиради
“BILD” нашри берган хабарларга қараганда, “Боруссия Дортмунд” ярим ҳимоячиси Марио Гетце Дортмундни тарк этиши мумкин.
Манбада ёзилишича, немис футболчиси клуби тақдим этаётган ўйин амалиётидан қониқмаяпти. Шу сабабли, Дортмундликлар билан ўртадаги шартномани бекор қилиш орқали бошқа клубга ўтишни режалаштирмоқда.
Катта эҳтимол билан Гетценинг кейинги манзили Англиянинг “Эвертон” ёки Германиянинг “Герта” клубларидан бири бўлиши кутилмоқда.
“Барселона” ҳимоячи изламоқда
Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳимоячи излашда давом этмоқда. “Диарио Спорт” нашри берган хабарларга кўра, “Барселона” жамоаси “Виляреал” клуби футболчиси Пау Торресни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
“Сариқ сув ости кемаси” 23 ёшли футболчини жамоада ушлаб қолишни истамаяпти, бироқ унинг трансферидан 50 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.
Аввалроқ, Пау Торрес билан “Арсенал” ва “Тоттенҳем” жамоалари қизиқиш доирасига тушиб қолган эди.
“Ливерпуль” ҳимоячи изламоқда
“Атлетико Мадрид” клуби ҳимоячиси Хосе Хименес Англиянинг “Ливерпул” жамоаси нишонида турибди.
“Thesun” нашри берган хабарларга қараганда, инглиз клуби ёзда жамоани такр этиши кутилаётган Деян Ловреннинг ўрнини айнан уругвайлик футболчи тўлдиришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, “Ливерпуль” шортлистида Аллесандро Бастони ва Дайо Упамекано ҳам мавжуд.
Доннарумма учун асосий даъвогарлар маълум
Миланнинг “Милан” клуби посбони Жанлуижи Доннарумма учун курашдаги фоворит жамоалар номи маълум бўлди.
“DailyDail ” нашри берган хабарларга қараганда, италиялик дарвозабон учун ёзда Лондоннинг “Челси” ва ПСЖ клублари кураш олиб боради.
Ҳозирча Доннарумма ўз келажаги борасида якуний қарорга келмаган бўлсада, унинг “Милан”ни тарк этиши тобора аниқлашиб бормоқда.
Аввалроқ Доннарумма билан Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам қизиқиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
“Барселона” Ракитичнинг нархини эълон қилди
Каталониянинг “Барселона” жамоаси Иван Ракитични ёзда сотишга қарор қилди. Бу ҳақида “90 мin” нашри маълум қилмоқда.
Каталония клуби хорватиялик футболчини 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр эканлигини расман маълум қилган. Футболчининг ўзи “Севилья”га қайтишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи бу мавсумда 31 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та ассистни ёзиб қўйди.