Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Улар бирор маротаба ҳам чемпион бўлишмаганига ишонасизми?

Баҳо:
+ | -

Қанчалар ғалати эшитилмасин, Марко Ройс ўз фаолияти давомида бирор маротаба Бундеслигада ғолиб чиқмаган. Қаҳрамонимиз клубга Клоппнинг олтин даврининг якунида келди ва чемпионлик таъмини тотиб кўрмади.

Хўш у сингари ўз фаолияти давомида бирор маротаба ички биринчиликда ғолиб чиқмаган юлдузлардан яна кимларни биламиз?

Марек Гамшек 32 ёш.

Чемпионатлардаги ўйинлари сони: 501

Ўйнаган клублари: «Слован» Братислава, «Брешиа», «Наполи», «Далянь Ифан»

Словакиялик плеймейкер собиқ жамоадошлари бошқа клубларда соврин ютаётганини кузата-кузата 32 ни ҳам “уриб қўйди”! Дарҳақиқат, у билан бирга тўп сурган Игуаин чемпионлик учун “сотқин” номини ортирсада ўз мақсадига эришди. Лавеззи, Кавани сингари футболчилар халқаро даражада юлдузларга айланишди. Гамшек эса бирорта чемпионатинг олтин медаллирини бўйнига тақмай туриб Хитойга равона бўлди.

Гамшек даврида “Наполи” чемпионлик учун ҳар мавсум кураш олиб борди, бироқ улар 2-ўриндан уёғига ўта олишмади.

Антуан Гризман 28 ёш.

Чемпионатлардаги ўйинлари сони:386

Ўйинаган жамоалари: «Реал Сосьедад», «Атлетико», «Барселона»

 

Антуан ўзининг илк профессионал мавсумида “Реал Сосьедад” жамоасига “Сегунда”да ғолиб чиқиш имконини яратиб берди. Ўша ғолибликдан сўнг, амалдаги ЖЧ ғолиби чемпионатда ғолиб чиқиш нима эканлигини билмай келмоқда.

Антуанни “Атлетико” Диего Костанинг ўрнига ҳарид қилишган эди. Антуан “Матрасчилар”нинг статуси тушиб кетмаслигини таъминлади, бироқ чемпионликка эриша олмади.

Шунга қарамай, унда чемпионликни ҳис этиш имкони мавжуд. Бунинг учун “Барселона” билан мавсумни юқори нотада якунлаш талаб этилади.

Даниеле Де Росси 36 ёш.

Чемпионатдаги ўйинлари сони: 464

Ўйнаган жамоалари : “Рома”, “Бока Хуниорс”.

 

Италия футболининг тирик афсонаси Римда Тотти сингари жуда машхур персонажлардан бири. Деярли бутун кариерасини “Рома”га бағишлаган Даниеле атиги 2 та Италия кубогини қўлга киритди холос. Римликлар қанча урунишмасин, Де Росси даврида иккита кумуш медаллардан бошқасига эга чиқишмади.

Шунга қарамай, Де Росси 2006-йилда Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шу сабабли, кариераси жуда аламли ўтган дейишдан йироқдамиз!

Фернандо Торрес 35 ёш.

Чемпионатдаги ўйинлари сони:544

Ўйнаган жамоалари: «Атлетико», «Ливерпуль», «Челси», «Милан», «Саган Тосу»

“Элнино”ни бу рўйхатда кўришни таҳмин қилмаган эдингиз чамамда! Испания терма жамоаси сафида исталган рақибларини бир четга суриб ташлаган ҳужумчи ўз фаолияти давомида бирорта чемпионатда ғолиб чиқмаганигаишониш қийин.

Энг қизиғИ шундаки, унда иккита Европа чемпионлиги, ЕЧЛ ғолиблиги мавжуд бўлсада, ички биринчилик олтин медаллар мавжуд эмас. Қаҳрамонимиз шарқий Осиёда ҳам ўз мақсадига ета олмай туриб бутсаларини михга илиб юборди.

Уго Льорис 33 ёш.

Чемпионатдаги ўйинлари сони 470

Ўйнаган жамоалари: «Ницца», «Лион», «Тоттенхэм»

Амалдаги ЖЧ ғолибининг клублар билан иши юришмагани рост. Унинг иқтидоридан келиб чиқиб айтишимиз мумкин-ки, Льорис атиги бир бор Франция кубогини боши узра кўтаришга лойиқ эмас эди.

Энг ачинарлиси шундаки, 2012-йилда “шпорлар” сафига бориб қўшилган дарвозабон клублар миқиёсида бирорта совринга эга чиқмади. Шунга қарамай, француз клуби билан шартномани 2022-йилга қадар чўздирди ва ҳали-хамон соврин ютишдан умидини узгани йўқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:19, 23.03.2020.
Ўқилди: 7471 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.