Англиялик машҳур собиқ футболчи Пол Инснинг фикрича, Юрген Клопп қўл остидаги "Ливерпул"ни буюк клуб бўлишга имконияти борлигини, лекин ҳозир бу клубни буюк деб аташга эрта эканлигини айтиб ўтди.
«Мен ҳозирги "Ливерпул"нинг буюк клублиги ҳақида гапирмайман. Буюк клуб бўлиш учун Клопп жамоаси ҳар йили совринларни кетма-кет қўлга киритиши керак. Ўйлашимча, уларда жангвогор футболчилар жамланиб қолди ва ажойиб мураббийни ёллашди. Умуман олганда, «Ливерпуль» буюк клуб бўлишга етарлича иқтидорга эга.
Элит даражадаги клублар йилдан йилга ғалабаларни қўлга киритишни билгани билан машҳур. Агар «қизиллар» ушбу мавсумда АПЛ чемпионлигини қўлга киритса ва кейинги мавсумда ҳам қандайдир совринни ютса, шунда жамоани буюкликка қадам ташлаётгани ҳақида гапирсак бўлади», — деди Пол Инс.