Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа” жамоаси Одион Игалони қайтармоқчи. Футболчи айни дамда “Манчестер Юнайтед”да ижарада ўйнамоқда.
“Шанхай” Игалога 2 йиллик янги шартнома таклиф қилмоқда. Жамоа футболчига ҳафтасига 400 минг фунт маош тўлашга тайёр.
Одион шошилмаяпти, у “Манчестер Юнайтед”нинг қарорини кутмоқда. “МЮ” эса футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.