Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

«Унион» футболчилари коронавирус сабаб маошдан воз кечди, «Бавария» ўйинчилариники эса 20 фоизга қисқарди

Баҳо:
+ | -

Берлиннинг «Унион» клуби футболчилари ва ходимлари коронавирус сабаб юзага келган танаффус вақтидаги маошидан воз кечди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

«Биз фавқулотда вазиятга дуч келдик. Клубимизнинг мақсади — футбол. Агар у тўхтатилса, бу ҳаётимиз мазмунига таъсир қилади. Сўнгги ойларда раҳбарият, ходимлар, жамоа ва қолган ишчилар клубнинг Бундеслигадаги муваффақиятли иштирокини таъминлаш учун тер тўкиб ишлади. Раҳбарият номидан барчага ташаккур айтаман», — дейди клуб президенти Дирк Синглер.

«Бу вазиятда муаммога дуч келишимиз дарҳол аён бўлганди. Сўнгги бир неча кун фаол мунозарага киришдик ва якунда биргаликда ишлашга келишиб олдик. Бу оғир ҳолатни биргаликда енгиб ўтмоқчимиз», — дейди жамоа сардори Кристофер Триммел.

Шунингдек, «Бавария» футболчилари ва раҳбарияти маошининг 20 фоизидан воз кечган. Бу маблағлар клубнинг қолган ходимлари маошини тўлиқ тўлаб беришга хизмат қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:46, 26.03.2020.
Ўқилди: 2378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3382]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2487]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2034]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1847]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1839]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1783]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1709]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1663]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1638]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.