"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ёзги трансфер пайтида "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин, дея хабар тарқатди Calciomercato нашри.
Манбада таъкидлашича, "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола италиялик футболчининг хизматига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан биргаликда, "бьянконери" ўз футболчисини осонлик билан қўйиб юбормоқчи эмас.
Аввалроқ Бонуччи коронавирусга қарши кураш учун 120 минг евро миқдорида маблағ ажратган эди.