Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Коронавирус таъсир ўтказмаган чемпионатлар

Баҳо:
+1 | -

Коронавирус пандемияси деярли барча футбол мусобақаларини сафдан чиқарган бўлса-да, айрим мамлакатларда футбол “жон сақлаб” турибди. Stadion.uz ушбу чемпионатлар билан таништириб ўтади.

Беларусь

Ҳамюритмиз Жасур Яхшибоевнинг дебюти барчамизнинг хурсанд қилгани рост. Эътиборлиси шундаки, Европа давлатларидан фақат Беларусгина футболни сақлаб қолишга қарор қилди. Қолган барча Европа давлатлари вирус сабабли нафақат футбол, балки барча спорт мусобақаларини тўхтатди. Шу йўсинда, белорусслар барча Европалик мухлисларни ўз чемпионатига қаратди. Ҳозирча, бу мусобақа қанча давом эттирилиши номалумлигича қолмоқда. Шунга қарамай, футболни соғинганларнинг барчаси Беларусь чемпионатини севиб томоша қилаётгани ҳам бор гап.

Ангола

Анголада мусобақа якунланишига атиги бешта тур қолгани боис, мамлакат футбол федерацияси қизғин ўтаётган мусобақа ғолибини аниқлашга қарор қилди. Чемпион номи маълум бўлгач, Анголада ҳам футбол номаълум муддатга танаффусга чиқади. Бугунги кунда чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Петро Де Лауда” ва “1-август” клублари ўртасидаги кескинлик борлиги боис, чемпионат тўхтатилмади.

Бурунди

Бу ерда ҳам Анголадаги ҳолат. Мусобақа якунланишига оз фурсат қолгани боис, футбол тўхтатилганича йўқ. Шу ўринда, бу давлатда ҳали бирорта коронавирус аниқланмаганини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Афсуски, бу давлатда коронавирусдан ҳам каттароқ муаммолар бор. Шу сабабали, дунёнинг энг камбағал давлатларидан бирида футболни тўхтатиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмади. 4 та турдан сўнг “Ле Месажжер” ёки “Мусонгати” клубларидан бири чампион бўлиши мумкин. Ҳозирча уларда бир хил очко эканлигини эътиборга молик.

Мьянма

Вирус тарқалган қитъа бўлгани боис, айнан Осиё биринчилардан бўлиб барча футбол мусобақаларни тўхтатган. Шунга қарамай, Мьянма бундан мустасно. Хитойга яқин жойлашганига қарамай, Мьянмада чемпионат тўхтатилмади. Мусобақа авжида бўлгани боис, уни тўхтатмасликка қарор қилишди. Энг қизиғи шундаки, ўйинлар мухлислар тўла стадионларда ўтказилмоқда.

Сингапур

Бу ерда вазият анча баҳсли. Ушбу рўйхатдаги энг муолиявий бақувват давлат бўлгани боис, маҳаллий халқнинг соғлиғи биринчи ўринга кўтарилиши турган гап. Ушбу юртда вирусни 600 киши юқтириб олишга улгурди. Маҳаллий чемпионат,шунга қарамай,ўз учрашувларини тўхтатишни истамаяпти. Сингапурда ҳам чемпионат эндигина старт олди ва уни ҳеч ким тўхтатишни истамаяпти. Тўғри, учрашувлар бўш стадионларда ўтказилмоқда, футболчилар ўйинлардан олдин тиббий кўрикдан ўтказилмоқда ва яна бошқа чоралар кўрилмоқда, бироқ таваккал қилишга ички чемпионат ўйинлари арзийдими? Мана баҳсли вазиятнинг асл негизи нимада?!

Никарагуа

 

Америка қитъасидан фақат Никарагуагина футболни тўхтатгани йўқ. Бу кичик давлатда ҳам вирус аниқланганига 1 ойдан ошиб кетди, бироқ давлат ҳокимияти ҳали кескин чоралар кўргани йўқ. Аслида, маҳаллий футбол федерацияси барча учрашувларни бекор қилиш ташаббуси билан чиқди, бироқ улар қуйи дивизионларнигина тасарруф этишга қодир. Элита эса, ўз-ўзини бошқаради. Маҳаллий Никарагуа ҳокимиятибарча футбол учрашувларни бекор қилишни илтимос қилган бўлса-да, чемпионат ҳомийлари барчаси қизғин паллага кирганида темпни йўқотишни истамаяпти. Бошқачароқ қилиб айтганда, катта пуллардан қуруқ қолмоқчи эмас. Ҳозирча, ушбу юртда коронавирус билан оғриганларнинг сони бармоқ билан санагулик чиқади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:46, 27.03.2020.
Ўқилди: 9108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.