Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут - Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон - Бёрнли
04/03 00:30 Лидс - Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон - Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед

Италияда мавсум чемпиони кузда аниқланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италия спорт вазири Винченцо Спадафоранинг таъкидлашича, А Серия ўйинлари май ойида ҳам давом эттирилмаслиги мумкин.

"Биз апрель ойининг охирида ёки майда футболни қайта бошлашимиз мумкин деган тахминларни илгари сурган эдик, жуда оптимистик кайфиятда эдик. Ишонч билан айта оламанки, агар футбол мусобақалари яна давом эттирилса ҳам, улар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади. Бошқача ўйлашнинг иложи йўқ, аммо мен ҳам Италия чемпионатининг 3-майда қайтишига шубҳа қиляпман.

Якуний қарорни Италия футбол федерацияси қабул қилади, аммо улар фаолиятини май ойи бошида қайта бошлашлари даргумон. Федерация ўйинларни ёз охиригача қолдиришга қарор қилиши мумкин, мен июль ва август ойлари учун таклифларни ўқиб чиқдим. Чемпионни кузда ҳам аниқлашимиз мумкин. Вазият мураккаб", - деб вазир сўзларини келтиради "Rai 3" нашри.

Манба: onside.uz
Киритилди: 16:14, 27.03.2020.
Ўқилди: 1611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.