Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Бавария” Сане борасида таклиф тайёрламоқда

 

Мюнҳеннинг “Бавария” клуби “Манчестер Сити” вингери – Лерой Сани борасида ажойиб таклифни тайёрмоқда.

Таниқли “The Sun” нашри берган хабарга кўра, немислар Сане учун Давид Алаба ва 50 миллион евро таклиф қилади.

Аввалроқ, Давид Алаба билан “Реал Мадрид” ва “Барселона” қизиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

Клопп Салаҳга ўринбосар изламоқда

 

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳнинг ўрнини босишга қодир футболчилар вариянтини кўриб чиқишни бошлади.

Гап шундаки, Салаҳ келаси мавсумнинг катта қисмини Африка миллатлар кубоги ва ёзги Олимпияда сабабли ўтказйиб юборади.

“The Sun” нашри берган хабарларга қараганда, Салаҳ келаси мавсум камида 4 ой “Ливерпуль” ихтиёрида бўлмайди. Боз устига, Наби Кейта ва Садио Мане ҳам Африка Миллатлар кубоги сабабли бир муддат клубни тарк этишади.

АПЛ грандлари “Liga 2” футболчисига қизиқиб қолди

“Liga 2” мусобақасида иштирок этаётган “Гавр” жамоаси ярим ҳимоячиси Гуйе билан бир йўла бир нечта АПЛ жамоалари нишонига тушиб қолди.

Таниқли ESPN нашри хабар беришича, 21 ёшли футболчиси билан «Арсенал». «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқиб қолди.

Футболчининг “Гавр” жамоаси билан тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етиши боис, клуб уни ёзда сотувга қўйиши аниқ бўлиб улгурди.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ушбу мавсумда “Liga2” мусобақасининг 25 та учрашувида майдонга тушди ва 2 та асисстни қайд этди.

 

“Интер” “Манчестер Юнайтед”ни “хафа қилмоқчи”

 

Миланнинг “Интер” клуби “Ньюкасл” жамоаси футболчилари ака-ука Меттью-Шон Лонгсафларни ўз томонига оғдиришни режа қилмқода

“The Sun” нашри берган хабарларга қараганда, италиянлар ёзда эркин агентга аяладиган ингилзар билан шартнома тузишга жуда яқин турибди.

Шон Лонгстаф айни дамда трансфермаркет портали томонидан 50 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.

У билан анчадан бери “Манчестер Юнайтед” қизиқиб юрган эди. Манба берган хабарларга қараганда, футболчилар “Интер” билан шартнома тузишга яқин турибди.

Торрес “Ливерпул”га ўтиши мумкин

 

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Валенсия” клуби ярим ҳимоячиси Ферран Торресни нишонда ушлаб турибди.

“Mirror” нашри берган хабарларга қараганда, 20 ёшли испан билан шунингдек “Арсенал”, “Барселона” ва “Ювентус” клублари музокара ўтказишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда Торрес 25 та учрашувда майдонга тушди ва 4 та гол ва яна шунча ассистни амалга оширди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:39, 27.03.2020.
Ўқилди: 8235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3131]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2271]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2016]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1763]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1748]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1606]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1419]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1387]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1360]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик