Римнинг “Лацио” клуби “Челси” ҳужумчиси Педро Родригесни харид қилмоқчи. Бу ҳақда Италия ОАВ хабар тарқатмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи келажаги борасида бир қарорга келган. У мавсум сўнггида “кўклар” сафини тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, Педрога Ла Лиганинг бир нечта клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.