Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Фурқат Мустафоқулов: «Сурхондарё болалар ва ўсмирлар футбол академиясида табиий газ муаммо...»

Баҳо:
+ | -

Сурхондарё вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси директори Фурқат Мустафоқулов "Сурхон" клуби матбуот хизматига интервью берди.

— Футболчилик фаолиятингизни қачон бошлагансиз?
— Футболчилик фаолиятимни 13 ёшимдан бошлаганман. "Сурхон" клубида 1995 — 2000 йилларда тўп сурганман. Сўнгра оғир жароҳатдан кейин мураббий бўлиб футбол мактаб интернатида ишлаганман.

— Қачондан Сурхондарё вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясига директор бўлдингиз?
— 2018 йил 20 июлдан бошлаб Сурхондарё болалар ва ўсмирлар футбол академиясида директор бўлиб ишлаб келмоқдаман.

— Бугунги кунда футбол академияда шароитлар қай даражада?
— Шароитлар ёмон эмас. Фақат шу табиий газ муаммо. Қишда болаларимиз бироз қийналишади.

— Футболчилар футбол академиясига қай тартибда танлаб олинади?
— Асосан селекция ишлари билан. 3 нафар селекционер мураббийларимиз бор. Футболчилар асосан умумий ўрта таълим мактабларидан, БЎСМлардан  саралаб олинади.

— Академия директори сифатида келажакда нималарни ўзгартириш ниятингиз бор?
— Академияни моддий техникасини, базасини ривожлантириш, сунъий қопламали майдон қуриш, мурраббийларни малакасини ошириш, туманларда футболни оммавийлигини ошириш ниятим бор.

— Бугунги кунда Сурхондарёда футболчи етишиб чиқмаётганлиги нима сабаб бўлмоқда деб ўйлайсиз?
— Сурхондарё — футболчилар юрти. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг бир қанча клубларида вилоятимизда етишиб чиққан футболчилар, Суперлига баҳсларида  иштирок этиб келмокда. Ҳозирги кунда академиянинг 24 нафар ўқувчилари U-18 ва U-21 мусобақаларида ўйнаб келмокда. Ишонаманки, 1-2 йилдан кейин ушбу футболчилар асосий таркибга жалб қилинади.

— Футболчи бўлиб етишиш учун айнан футбол академиясида таҳсил олиш шартми?
— Ҳозирги кунда терма жамоаларимизга жалб қилинаётган асосий футболчилар "Бунёдкор", "Насаф", "Пахтакор","Машал", футбол академиялардан  етишиб чиққан футболчилардир. Ҳудудий Академиялар ўртасида 4 та ёшлар тоифасида ўқувчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати, Кубоги ташкил қилинди. Ушбу мусобақалардан ўқувчилар терма жамоалар мураббийлари томонидан назорат қилиниб, сараланиб олинди. Ўқувчилар академияда таҳсил олиши шарт деб биламан.

— Бугунги кунда академияда таҳсил олган футболчиларнинг бирортаси Суперлига асосий ёки ўринбосарлар таркибида бўлса ҳам тўп сураяптими?
— Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, академия таҳсил олаётган  24 нафар ўқувчилар  "Сурхон" футбол клубимизда вилоятимиз шаънини ҳимоя қилиб келмокда.

— Академия майдони талаб даражасида эмас. Бу бўйича бирор чора-тадбирлар кўрилдими?
— Академияда 2та табиий  майдон мавжуд. Ҳозирги кунда майдонлар талаб даражасида. Майдонни ҳозирги кунда суғориш ишлари олиб борилмокда.

— Академияда футболчиларнинг дам олиш хоналари талаб даражасидами?
— Академияда футбол ўйинларини таҳлил қилиш хонаси, ўқувчилар бўш вақтларида компьютер ўйнаши учун махсус хона, дам олиш учун алоҳида хоналар мавжуд.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 14:27, 29.03.2020.
Ўқилди: 2411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик