Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Раҳматулло Бердимуродов: «Сурхон»да сурхондарёлик футболчилар кўпроқ бўлиши керак деган фикрга қўшиламан»

Баҳо:
+ | -

«Сурхон» клуби ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Футболчилик фаолиятингизни қачон бошлагансиз?
— 2004 йилда илк шартномамни "Пахтакор" жамоаси билан тузганман. Умуман "Пахтакор" клуби тарбияланувчисиман десам адашмаган бўламан.

— Сизни "Сурхон" жамоасига айнан ким таклиф қилган?
— "Бухоро" жамоаси машғулотларида иштирок этиб юрганимда "Сурхон" клуби мураббийи Владимир Андреев менга қўнғироқ қилиб, "Сурхон" жамоасига таклиф қилди. Таклифдан хурсанд бўлдим.

— Футболдан кўнглингиз қолган пайт бўлганми?
— Ҳа, бўлган. "АГМК" сафида тўп сурганимда елкамдан жиддий жароҳат олганман. Шундан сўнг, футболдан бироз кўнглим қолган. Бошқа футболга қайта олмасам керак деб ўйлаганман. Худога шукр ҳаммаси ортда қолди.

— Футболдаги энг яқин дўстингиз ким?
— Футболда дўстларим кўп. Энг яқин дўстим, ўз вақтида "Бухоро" жамоасида тўп сурган дарвозабон Хуршид Хўжаевдир.

— "Сурхон" жамоасида Сурхондарёлик футболчилар кам деган фикрларни кўп эшитамиз. Сиз тажрибали футболчи сифатида бунга қандай баҳо берасиз?
— Тўғри, бу гапга қўшиламан. Сурхондарёлик футболчилар жамоада кўп бўлиши керак. Вақти келиб шундай бўлишига умид қиламан.

— Футбол кўпроқ мураббийга ҳам боғлиқ дейди. Сизни бунга фикрингиз қандай?
— Тўғри, мураббийсиз ютишни иложи йўқ. Мураббий бизга тўғри йўл кўрсатади. Агар биз уни яхши бажарсак, ютиш имконияти кўп бўлади.

— Ҳаётда оғир ва босиқ инсонсиз. Охирги марта қачон футбол ўйинида жахлингиз чиққани эслай оласизми?
— Тўғри, ҳаётда оғир ва босиқ бўлганим билан, ўйинларда ўзимни жиловлай олишим қийин бўлаяпти. Агар мағлуб бўлсак жахлим чиқади ва камида 2 кунлаб ўзимга келолмай юраман. Мағлубиятни кўп юракка оламан. Биламан, бу соғлик учун зарар. Лекин ютқазсангиз биринчи ўринда кўз олдингизга мухлислар келади.

— Ҳеч "Сурхон" жамоасида тўп сураман деб ўйлаганмисиз?
— Тўғрисини айтсам, ҳеч ҳам ўйламаган эканман. Лекин ўз туғилиб ўсган вилоятимда футболчилик фаолиятимни тугатишни орзу қиламан. Худога шукр, мана узоқ танаффусдан сўнг, ўзимизнинг ҳам ажойиб жамоамиз бор.

— "Сурхон" жамоасининг 2020 йилги мавсумда омадсиз ўйинларига нима сабаб бўлмоқда?
— Ўйинимиз чиқмади, буни тан оламан. Ҳали ҳаммаси олдинда. Шу фурстдан фойдаланиб, уйдаги икки мағлубият учун "Сурхон" жамоаси муҳлисларидан узр сўрайман. Чиройли ўйинлар ва ғалабалар билан уларни ҳурсанд қиламиз.

— Қайси мураббийнинг ўйин ва тактик услублари сизга кўпроқ ёқади?
— Мен мураббий танламайман ва ишлаган мураббийларимни ҳаммасини ҳурмат қиламан. Ҳар доим мураббийлар кўрсатмасини виждонан бажарганман. Барча мураббийларимга раҳмат айтаман. Ҳар бир футболчи ўз ўйинига кўпроқ эътибор қилиши ва мураббий топшириғини бажаришга ҳаракат қилиши керак.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 15:10, 29.03.2020.
Ўқилди: 3100 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.