"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти "Ливерпуль" устози Юрген Клоппни қўллаб-қувватлади. Италиялик мутахассиснинг фикрича, корнавирус пандемияси туфайли "Ливерпуль" Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйинга етарлича тайёргарлик кўра олмаган.
"Мен Юрген Клоппнинг фикрига қўшиламан. "Атлетико"га қарши ўйин ўтказилмаслиги керак эди. Юзага келган вазият "Атлетико"га қўл келди", — деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" иккита ўйинда "Атлетико"га имкониятни бой бериб (0:1, 2:3), Чечмпионлар лигасидан чиқиб кетди.