Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Фарҳод Бекмуратов "Локомотив"да ўйнаб кета олмагани, нима учун хориж клублари таклифини рад этгани, Хомяковнинг истеъфоси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Карантин вақтида зерикмаслигингигз учун эътиборингизга Суперлига клубларининг футболчилари ва легионерлар билан интервьюлар тақдим этиб боришда давом этамиз. Бугунги суҳбатдошимиз “Андижон” клуби ярим ҳимоячиси, сардори Фарҳод Бекмуратов.

–  Ассалому алайкум! Фарҳод ака карантин қандай ўтмоқда?

– Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси режадагидек. Каратин даврида мураббийларимизнинг кўрсатмасига асосан белгилаб берилган машқларни бажариб, ўз спорт формамизни ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз.

– Мавсум энди бошланганида яна тўхтади бу футболчининг жисмоний холатига қанчалик тасир қилади?

– Тўғри ҳозир хамма уйда. Албатта тасир қилади, мураббийларимиз юкламалар ёзиб берган шуларни бажаряпмиз. Аммо, барибир жамоавий машғулот қилганга етмайди. Худо хоҳласа, бу кунлардан хам эсон омон ўтиб оламиз. Бу синовлар вақтинча эканлигини барчамиз тушуниб турибмиз. Яқин вақтлар ичида албатта пандемия бартараф этилади ва чемпионатимиз тикланиб, мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз.

– "Андижон"ни мавсум аввалида бир нечта етакчи футболчилари жамоа молиявий қийинчиликка "ботиб" қолганини билиб тарк этишди, лекин сиз қолдингиз бунинг сабаби нимада?

– Қолганимнинг сабаблари кўп. Биринчидан, вилоят ҳокимимиз Шухратбек Қушақбоевич Абдурахмоновга ваъда берганман қоламан деб, шунингдек клубимиз раҳбари ҳам қолишимни хоҳлади. Қолаверса, Хомяковга ҳам ўтган мавсум ўрталарида кейинги йил ҳам “бургутлар” сафида қоламан дегандим. “Андижон”нинг содиқ мухлислари учун ҳам жамоада қолдим. Бундай мухлислар Ўзбекистонда битта.

– Жамоа жорий мавсум анча ёшарган таркиб билан мавсумни бошлади, сизнингча бу ёш таркиб билан қанчалик узоққа бориш мумкин?

– Тўғри, Андреевич шундай таркиб қилишни хоҳлади. Кўп бор таъкидлаган эди: Мени ёшлар билан ишлашга тажрибам бор, айтганларимни қилсанглар ҳаммаси яхши бўлади, дерди. Насиб қилса узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз ва клубимиз раҳбарлари, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

– Ўз вақтида сизга хориж клубларидан ҳам таклифлар бўлганди, лекин кетмагандингиз "Андижон"да қолишингизни ким хоҳлаган?

– Оила аъзоларим билан маслаҳатлашган ҳолда колишга қарор килгандим. Агар  билсангиз, ўтган йили “Бухоро” билан ўйиндан 2 кун олдин ўғил фарзандлик бўлгандим.  Гол ҳам ўриб, ўғлимга бағишлагандим. Шу ҳам четга кетмасликка сабаб бўлди. Насиб қилса кейинги йил хориж клубларида пайдо бўлишим мукин.

–  Агар сир бўлмаса, қайси чемпионат клубларидан таклифлар бўлганди?

–  Малайзия.  Вьетнам.  Тайиланд.

–  Мавсум аввалида Суперлиганинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бормиди?

–  Ҳа, таклифлар бор эди. Суперлиганинг 4та жамоасидан аниқ таклиф бор эди. Лекин мен вазиятни  тўғри тушунтирдим. Фурсатдан фойдаланиб, мени ўз жамоасида кўрмоқчи бўлган мураббийларга миннатдорчилик билдираман.

–  Бир неча йил аввал "Локомотив"да ҳам ўйнаб қайтдингиз, "темирйўлчилар" сафида очилиб кетишингизга нима тўсқинлик қилди?

–  Биринчидан, Андрей Виталиевич Фёдоровга менга шундай имконият яритиб берганлиги учун катта раҳмат айтмоқчиман. Биласиз, таркиб кучли эди, тан оламан ракобатда ютқазганман.

– Бизда чекка қишлоқларда иқтидорли футболчилар жуда кўп, бироқ уларнинг ҳомийлари йўқ!” қабилидаги гаплар сўнгги йиллларда анча урчиб кетди. Булар қанчалик ҳақиқат?

– Бу ҳақда аниқ бир нарса дейа олмайман. Ҳаммаси меҳнатга боғлиқ. Агар сиз бор вужудиз билан ҳаракат қилсангиз, албатта роҳатини оласиз. Айтишадику, меҳнатнинг таги роҳат деб.

– Жамоага бир қанча легионерлар келиб қўшилди. Легионер махаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак. Уларнинг устунликлари нимада?

– Ҳа, гапингиз тўғри. Зозуля билан Литвяков жамоага эртароқ келишди ўртоқлик ўйинларида ҳам мураббийлар синаб кўришди, мақул келганлиги учун олиб қолишди. Кўриниб турибдики, 3та ўйиндан буён яхши ўйнашмоқда. Икки нафар нигериялик легионерлар чемпионат бошланишига 1 ҳафта колганда кўшилишди. Хали улар ҳам ўз ўйинлари билан мухлисларимизни хурсанд қилишади деган умитдаман.

– Хомяковни кетишига молиявий қийинчилик сабаб булгани сир эмас, лекин ўтган йили хам жамоада молиявий ахвол қийин пайтда сабр килиб ишлаганди, унинг кетишига балки кимдир сабаб булгандир?

– Тўғри, жамоада молиявий қийинчиликлар бор эди. Лекин, вилоятимиз ҳокими барчани 1 март кунига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Лекин шундан сўнг ҳам Хомяковнинг фикри ўзгармади. Балки, клуб раҳбарияти билан орада қандайдир келишмовчилик юзага келгандир, бунисидан хабарим йўқ.

– Агар эсингизда бўлса, Андижон ҳокими томонидан футболчилар ҳақида билдирилган фикрлар видеоролиги кенг тарқалган эди. Ушбу ҳолатдан сўнг, футболчилар қандай аҳволга тушиб қолганди?

– Ўша видеоролик нотўғри талқин қилнган эди, шу сабабли ўртада тушунмовчилик юзага келди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:02, 30.03.2020.
Ўқилди: 3821 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.