“Удинезе”нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Роландо Мандрагора “Ювентус”га ўтиши тўғрисидаги миш-мишларга тўхталиб ўтди.
“Менинг ёқтирган ишим – узатма бериш. Пьянич ва Бентанкур қандай фазилатларга эга эканлигини яхши биламан. Бу қийин бўларди, лекин синаб кўрган бўлардим.
Ҳозирда “Удинезе” футболчисиман. Шу билан бирга гранд жамоалардан қизиқишларни эшитиш ҳар доим ёқимли”, - дейди Мандрагора.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2016 йил “Юве” шарафини ҳимоя қилган. Аммо кўп ўтмай, туринликлар сафини тарк этган, чунки у хатто қайдномдан ҳам ўрин олмаган эди.