Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Қадимги Юнонистонда ўтказилган Олимпия ўйинлари ҳақида қизиқарли фактлар

Баҳо:
+-1 | -
Бўлим:

Маълумки, Олимпия ўйинлари XIX асрда эмас, балки Қадимги Юнонистонда, антик даврдаёқ ўтказилган. Замонавий Олимпия ҳаракатининг тарихига эса 120 йилдан ошди (1894 йилда Олимпия ўйинларини қайта тиклаш бўйича Конгресс ўтказилган), Қадимги Олимпия ўйинлари тарихи минг йилдан ортиқроқ даврни ўз ичига олади. Бугун биз сизларга Қадимги Юнонистонда ўтказилган Олимпия ўйинлари ҳақида қизиқарли фактлардан бир нечтасини келтириб ўтмоқчимиз.

Биринчи Олимпия ўйинлари милоддан аввалги 776 йилда бўлиб ўтган. Бироқ кўпчилик тарихчиларнинг фикрича, Олимпиада ундан олдин хам ўтказилган бўлиши мумкин.

Ўша вақтларда Олимпиада фақат бир кун давом этган. Маълум муддат ўтгач, бу вақт 5 кунгача чўзилган. Хар бир кун маълум бир мусобақа учун ажратилган. Дастлабки Олимпия ўйинларида фақатгина битта мусобақа – югуриш бўлган (192,27 метр масофага). Аста-секин Олимпия дастурларига янги мусобақалар – диск улоқтириш, кураш, аравачалар пойгаси, узоққа сакраш ва куч синашиш кабилар киритилган.

Қадимги Юнонистонда ўтган Олимпия ўйинлари ўзига хос миллий руҳда ташкил этилган. Бундан ташқари, фақат озод туғилган юнонларгина мусобақаларда қатнашиш ва уларни томоша қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Олимпиада мусобақаларига аёл кишилар кириши ва иштирок этиши қатъиян таъқиқланган. Фақатгина битта аёл – Деметра ибодатхонасининг хизматчиси кириши мумкин бўлган, бунинг учун унга алоҳида жой ҳозирланган.

Замонавий спортда қоидани бузганликлари учун атлетларга қизил ёки сариқ карточка беришлари, тўплаган очколарини олиб ташлашлари, дисквалификация қилишлари мумкин. Авваллари эса бундай бўлмаган. Қадимги греклар жуда қаттиққўл бўлишган. Масалан, бирор атлет стартга эртароқ чиқса, уни таёқлар билан савалашган. Мусобақа иштирокчилари носоғлом рақобат қилса, қоидаларни бузса, уни тошбўрон қилишлари ва ҳатто ўлдириб юборишлари ҳам мумкин бўлган. Қоидаларга риоя қилмаслик Зевсга (Қадимги Юнон худоси) нисбатан ҳурматсизлик деб баҳоланган.

394 йилда Рим императори Феодосий I Олимпия ўйинлари ўтказишни тақиқлаган. Римликларнинг фикрича, Олимпиада христиан динининг греклар орасида тарқалишига салбий таъсир кўрсатган (тўсқинлик қилган).

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:46, 31.03.2020.
Ўқилди: 7946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.