Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-1 Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Реал» ҳам маошларни қисқартириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Реал» клуби ҳам футболчиларнинг маошларини қисқартириш масаласини кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда "El Pais" нашри клубга яқин манбаларга асосланиб хабар тарқатди. Қисқартириш "Қироллик клуби"нинг футбол ва баскетбол жамоаларига тегишли бўлади.

Карантиннинг илк кунларида «Реал» президенти Флорентино Перес жамоа сардори Серхио Рамос билан гаплашиб, маошлар қисқартирилмаслигини маълум қилган эди. Бу пайтда раҳбарият Ла лига ва Чемпионлар лигаси мавсум давом эттирилишига ишонаётган эди.

Бундан ташқари, пандемиянинг илк кунларида «Реал»нинг молиявий аҳволи «Барселона»никига нисбатан анча мустаҳкам эди. Молиявий ҳисоботга кўра, 2019 йил якунида мадридликлар ҳисоб-рақамида 156 миллион евро қолдиқ бор эди. «Реал»нинг соф қарзи 27 млн еврони ташкил қилди. «Барселона» эса 217 миллион евро миқдорида қарзга эга.

"Қаймоқранглилар" ушбу мавсумда учрашувларни ўтказишдан 161,3 млн евро, телетрансляцияларни сотишдан 179,8 млн евро даромад олишни режалаштирган эди. Табиийки, жамоа зарар кўради.

«Реал» ҳали маошларни қисқартириш схемасини ишлаб чиққани йўқ. Тартиб ишлаб чиқилгандан кейин раҳбарият ўйинчилар билан бу борада музокара олиб боради. Шунингдек, "Қироллик клуби" Ла лиганинг барча клублари ўйинчилар маошини қисқартиришини истамоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:49, 31.03.2020.
Ўқилди: 3151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик