Бугун World Athletics расмий сайтида ҳабар берилишича, шу йилнинг 6-15 август кунлари АҚШнинг Орегон штатида ўтказилиши режалаштирилган дунё биринчилиги 2022 қолдирилди.

Мутасаддиларнинг бундай қарор қабул қилишларига асосий сабаб Токио-2020 Олимпиадасининг 2021 йилга кўчирилиши билан боғлиқ. Шу сабабдан чемпионат хам бир йилга кечиктирилди.

“Биз Япония раҳбарияти ва Токио-2020 ташкилий қўмитасининг Олимпиадани 2021 йилда ўтказилиши билан боғлиқ қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бу вақт спортчилар учун айни муддао. Негаки улар ўзларини спорт формаларини тўлиқ тиклаб олиш ва машғулотлар билан янада кўпроқ шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Биз барчамиз келишган ҳолда, бир-биримизни тушунишимиз лозим. Ҳозирги пайтда биз айнан шу шиор билан, Орегон штатида бўлиб ўтиши керак бўлган ЖЧнинг янги санасини ташкилий қўмита билан кўриб чиқмоқдамиз”, – деб фикр билдиришдишди Бутунжахон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари.