Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Вадим Абрамов: «Апрелнинг учинчи ўн кунлигида машғулотларга қайтишимиз мумкин»

Баҳо:
+ | -

Коронавирус пандемияси сабабли юзага келган карантин туфайли юртимизда барча футбол мусобақалари тўхтатилганидан хабарингиз бор. Суперлига клублари режалаштирилмаган танаффусга чиқди, қолаверса, футболчилар жамоавий машғулотлардан ҳам четда қолишди. Хусусан, «Бунёдкор» аъзолари ҳам шу кунларда таътилда бўлиб турибди. Биз бош мураббий Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ҳозир қачон машғулотларга қайтишимизни айта олмайман. Бу вазиятга боғлиқ. Биз ҳукуматимиз томонидан чиқарилган қарорларни ҳурмат қилган ҳолда биринчилардан машғулотларни тўхтатганмиз. Билишимча, барча жамоалар шундай йўл тутган.

Футболчиларга уй шароитида жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туришлари учун машғулотларни белгилаб берганмиз. Буни назорат ҳам қиляпмиз. Куни кеча ҳам йигитлар билан қўнғироқлашиб, буни яна бир бор эслатиб ўтдик. Сабаби, тез орада юртимизда чемпионатни давом эттириш учун рухсат тегадиган бўлса, ўйинчилар қийналиб қолмаслиги учун уларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида бўлиши керак. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, апрель ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб машғулотларга қайтишимиз мумкин бўлар экан.

Ушбу касаллик бўйича мутахассис эмасман. Билганим шуки, барчамиз бир мушт бўлиб, шифокорларнинг кўрсатмалари асосида донолик билан ёндошадиган бўлсак, мазкур касалликни енга оламиз. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кунлар исиши билан вируснинг ривожланиши ҳам пасаяр экан. Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди", — деди Абрамов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 06:29, 01.04.2020.
Ўқилди: 3412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.