Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбек клублари қанча муддатда тўлиқ хусусийлаштирилиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон профессионал лигаси бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги канали орқали ўзбек клублари қанча муддатда тўлиқ хусусийлаштирилиши ҳақида маълумот берди.

Футбол клубларини хусусийлаштириш ҳақида кўп гапирамиз. Бунда икки йўлдан бирини танлаб олиш мумкин: революция ёки эволюция. Биринчи йўлда табиийки, давлат футбол клубларини молиялаштиришни 2021 йилдаёқ тўхтатиши шарт.

Ўзбекистон ҳукумати бунда иккинчи йўлни афзал билди, яъни, step by step. 2020 йил бу йўлдаги дастлабки қадамлар ташлангани билан ёдда қолади. Эндиликда биз Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорликда ишлаймиз. Бу ҳамкорлик ПФ-5887 билан бевосита боғлиқ. Бундан буёғига футбол клубларининг фаолияти тўла назоратда бўлади. Улар ЎФА ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги олдида ҳисобдор бўлади.

Сир эмаски, ОФК футбол клубларини йилда икки бор аудит текширувидан ўтказишни талаб қилади. Яъни, хусусий футбол клублари ҳам ўзлари иштирок этадиган лигага молиявий мажбуриятлар юзасидан ҳисоб беради. Бизда эса узоқ йиллар давомида футбол клублари давлат томонидан молиялаштирилганига қарамай, ҳеч кимга ҳисоб бермаганди. Парокандаликнинг асл сабаби ҳам мана шунда бўлган. Буёғига вазият тўла ўзгаради. Ҳаммаси тўғри йўлдан кетса, футбол клублари давлат пулини ўзлаштириш объекти бўлмайди, улар босқичма-босқич акционерлик жамиятларига айлантирилади ёки ўзининг ҳақиқий эгаларини топади. Қисқа қилиб айтганда, 10 йил ичида давлатнинг футбол клубларини молиялаштириши тўла якунига етади. Мана шу муддат ичида биз том маънодаги профессионал футбол клублари сонини кўпайтиришимиз ва уларни ўз эгаларига топшириб, қутилишимиз керак.  

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 15:16, 01.04.2020.
Ўқилди: 6552 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик