Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шаҳзод Шайманов: «Футболсиз қолиш қийин бўлар экан»

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсумда “Локомотив” сафига қўшилган Шаҳзод Шайманов бугун туғилган кунини нишонлаяпти. Шу муносабат билан ундан қисқача интервью олдик.

— Шаҳзод, аввало туғилган кун билан табриклаймиз! Байрамни нишонлаш қандай бўляпти?
— Эътибор ва табрик учун раҳмат. Туғилган кунни ҳамма қатори оила даврасида нишонлаяпмиз.

— Карантин пайтида нималар билан бандсиз?
— Бу ўринда энг асосийси уйда қолиб карантин қоидаларига амал қилишдир. Мен ҳам шунга амал қиляпман.

— Жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш учун нималар қиляпсиз?
— Жамоамиз мураббийлари томонидан тузиб берилган дастур бўйича ҳар кунги жисмоний машқларни қилиб турибман. Имкон қадар ўз формамни ушлашга ҳаракат қиляпман.

— Футболни қанчалик соғиндингиз?
— Тўғрисини айтсам, футболсиз қолиш жуда қийин экан. Лекин на илож. Ҳеч ким илгари бундай ҳолатга тушмаганди. Албатта, севимли ишингизни соғинмай бўлмайди. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси ортда қолиб яна машғулотларга қайтамиз.

— Нима деб ўйлайсиз, карантиндан кейин яна ўйин ритмига тушиб олиш қийин бўладими?
— Бирданига мослашиб кетиш қийин бўлиши мумкин, лекин уйда ҳам машқлар қилиб турганимизни инобатга олиб тезроқ ритмга мослашиб олишга ҳаракат қиламиз.

— Кун бўйи уйда зерикиб қолмаслик учун қандай тавсияларни берасиз?
— Карантин пайтида уйда ўтиравериб зерикиб қолмаслик учун авваламбор қизиқарли киоблар ўқишни, спорт билан шуғулланишни, уй ишларига кўмаклашишни ва қизиқарли теледастурларни кўриб боришни маслаҳат берган бўлардим.

— Шу кунларда китоб ўқияпсизми?
— Ҳа, китоб ўқиш билан машғулман. Учқун Назаровнинг “Чаён йили” асарини мутолаа қиляпман.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 00:05, 03.04.2020.
Ўқилди: 1907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.