Аргентина пойтахтида азалдан «халқ жамоаси» ва «миллионерлар» орани очиқ қилишга ҳаракат қилишади. «Бока Хуниорс» ва Ривер Плейт» - Аргентинанинг энг кучли икки жамоаси – маҳаллий чемпионатда 80 йилдан буён етакчилик қилишади. Улар дунёга Диего Марадона, Альфредо ди Стефано, Габриэль Батистута ва Марсело Салас каби футболчиларни тақдим этишган. Буэнос-Айрос дербиси Лотин Америкада биринчи ўринда.
Иккала жамоа ҳам пойтахтнинг Ла Бока ҳудудида пайдо бўлган. 1938 йилда «Ривер Плейт» шаҳарнинг обрўли Нуньес ҳудудига кўчиб ўтганидан сўнг «миллионерлар жамоаси» деган ном олган.
«Бока» эса халқ жамоасига айланди, чунки унинг ишқибозлари оддий ишчилар ва италиялик эмигрантлар эди. Ушбу жамоаларнинг ўйини «суперклассико» деб номланади. Қизил-оқ — «Ривер плейт», кўк–сариқ — «Бока хуниорс».
Айтиш жоизки, мазкур жамоалар фанатлари ўртасида ҳеч қачон дўстлик бўлмаган ва бўлмайди ҳам. «Бока» фанатлари рақибларини қўрқоқ санаб, «гальинас» (жўжалар) деб аташади. «Миллионерлар» эса рақибларини «лос пуэркос» (чўчқалар) деб “сийлашади”, чунки «Бока»нинг стадиони эса камбағал ҳудудда жойлашиб у ердан қўлланса ҳид келади. Ўйинлар кўпинчалик мухлислар уруши билан тугайди. Бу ишда «Ривер-плейт»нинг «лос боррачос дель таблон» (“кўчадаги пиёнисталар”) деб номланувчи ишқибозлари алоҳида жонбозлик кўрсатишади.
Қисқа қилиб айтганда, бугун “Бока Хуниорс” клубига асос солинган кун. Дунёга Диего Марадонадек даҳони тақдим этган клуб 1905 йили ташкил топган. Бугун у 115 ёшга кирди. Мухлисларини табриклаймиз. Менга шахсан “Бока”нинг либоси ёқади. Оригинал. Такрори йўқ.
###
Шу куни 2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши ўйинлардан бири Туринда Алянц ўйингоҳида бўлиб ўтди. 1/4 финалининг биринчи ўйинлари старт олганди, эсингизда бўлса. Куннинг марказий ўйини "Ювентус" ҳамда "Реал Мадрид" ўртасида кечди.
Туринда кечган учрашув меҳмонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 3-дақиқасида Роналду ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада дублга эришиб, орадаги фарқни оширди. Гол эсингизда бўлса керак, даҳшатнинг ўзгинаси. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Марсело жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.
Ўйин нимаси билан эсда қолган? Албатта, жавоб баҳси билан.
Мадридда ажойиб натижа билан ўйинни бошлаган Реал худди шу сценарийнинг тескарисига тайёр эмасди. 11 апрель кунига келсак, яна бир эслатиб ўтамизкуя, лекин Алянц стэдиумдаги баҳс Ювентуснинг кутилмаган мағлубияти билан кўпчиликни ажаблантирганди. Сабаби, туринликлар ҳимояси дунёнинг энг яхши ҳимояси бўлиб турган ҳолида, дарвозада Буффон турган ҳолида бу қадар кўп хатога йўл қўймасликлари керак эди. Роналдунинг голида ҳам асосан ҳимоячилар айбдор. Буффоннинг ёшлиги қайтиб келса ҳам бартараф эта олмасди бу зарбани.
Хуллас, 3 апрель шу билан хотирамизга муҳрланган.
Хайрулла Ҳамидов