Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

«Брешия» президенти: «Агар мавсум давом эттирилса — жамоани майдонга туширмайман»

Баҳо:
+ | -

«Брешия» президенти Массимо Челлино мавсумни якунлаб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинса, жамоани майдонга туширмаслигини айтиб ўтди.

«Ушбу мавсумдан бошқа маъно қолмади. Учрашувларни мухлисларсиз ўтказишга тўғри келади ёки ўйинчиларнинг соғлиғига таваккал иш бўлади. Чемпионатни қайта давом эттириш — бу шунчаки аҳмоқлик. Агар бизни мажбур қилишса, мен жамоани майдонга туширмайман. Ҳар бир ўйинда 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраймиз», — деди Челлино "La Gazzetta dello Sport" нашрига берган интервьюсида.

«Мени А сериядан тушиб кетиш масаласи қизиқтирмайди. Ҳозирча пастга тушиб кетишга муносиб бўлиб турибмиз, бунда менинг ҳам айбим бор. Мавсумни давом эттириш учун барча қоидаларни — ўйинчиларнинг шартномалари, бюджетлар, банклар билан ҳисоб-китоблар, трансфер бозори, тайёргарлик, янги мавсумнинг бошланиши каби ишларга ўзгартириш киритишимиз керак. Мутлақо тартибсизлик», — деди Челлино.

«УЕФА раҳбарлари такаббур ва масъулиятсиз. Улар фақат ўзларининг иқтисодий манфаатлари ва мусобақалари ҳақида ўйлашади. Аммо А серия тақдирини УЕФА эмас, Италия ҳал қилади. Ҳар икки кунда битта ўйин? Нима УЕФА суткани 72 соатга узайтира оладими?» — дея қўшимча қилди «Брешия» президенти.

Маълумот ўрнида. "Брешия" А сериянинг 26-туридан кейин 16 очко билан жадвалда энг сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 07:36, 03.04.2020.
Ўқилди: 2980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.