Мадриднинг "Атлетико" клуби Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичида "Ливерпуль" билан тўқнаш келиб, икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.
Аммо "матрасчилар"нинг ушбу муваффақиятига соя соладиган фактор юзага чиқди. Ливерпуль шаҳри соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи Мэтью Эштоннинг фикрича, "Энфилд"даги ўйин катта эҳтимол билан коронавирус инфекцияси тарқалишига асосий сабабчилардан бири бўлган.
"Бу нотўғри қарор бўлган эди. Ҳукумат ўша пайтда вазиятнинг жиддийлигини ҳис қила олмаган эди. Биз аниғини ҳеч қачон била олмаймиз, аммо "Атлетико"га қарши ўйин коронавирусга чалинганлар сонининг ошишига хизмат қилган. Келажакда хатони такрорламаслик учун буни эслаб қолиш керак", — деди Эштон "The Guardian" нашрига берган интервьюсида.