Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Дунёдаги энг қиммат ретро футболка қайси клубники ва у неча пул туришини биласизми?

Баҳо:
+1 | -

Stadion.uz футбол оламидаги энг қиммат ретро либослар билан таништириб ўтади.

 

Бугунги кунда ретро футбол либосларини жамғариш кенг урфга кирмоқда. Дарҳақиқат, носталгияни ёдга солувчи футболкаларни топиш осон эмас. Юлдузлар дастхати туширилгани ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Бугунги рейтингимиз оддий ва ўз даврида клуб доконларида сотилган либослардан тузилган. Ушбу 10 та футболкага эга чиқиш осон эмас. Бунинг учун сабр ва мўмайгина пул талаб этилади.

 

10-9-ўрин. “Ювентус” – 1997/98 – 340 евро

 

Зидан, Дель Пьеро, Дешам, Индзаги, Конте ва бошқа кўплаб юлдузлар ҳаракат қилган либосни “Ювентус” мухлислари ҳали-ҳамон ардоқлаб келишмоқда.

10-9-ўрин “Боруссия Дортмунд” – 1996/97 – 340 евро

 

Бу либоснинг нима учун қиммат эканлигини дарров англаган бўлсангиз, ажаб эмас. Айнан шу футболкаларда Дортмунд клуби ўз тарихида биринчи ва ҳозирга қадар сўнггиси бўлиб турган ЕЧЛ совринини қўлга киритишган эди.

 

7-8-ўрин. “Ливерпуль” 1989/90 – 400 евро

 

Бу либосни Кенни Далглиш уни кийгани учун эмас, айнан шу либосда “Ливерпуль” ўзининг сўнгги чемпионлигини қўлга киритгани боис мухлислар ўртасида жуда машхур. Бу футболка клуб мухлисларига ўз клубининг енгилмас давридан қадрдон эсдалик сифатида қадрли.

 

7-8-ўрин. “Челси” 1986/87- 400 евро

Eътибор қаратган бўлсангиз, ушбу либосда ҳеч қандай алоҳида белги йўқ. Боз устига, “аристократлар” бу футболкалар билан соврин ҳам ютишмаган. Шунчаки клуб бу футболкаларни «Chelsea Collection» бренди остида ишлаб чиқарган. Бу факт эса, мухлислар орасида бугунги кунларимизга қадар қадрланади!

5-6-ўрин. “Интер” 1997/98 – 425 евро

 

Бу либосда Роналдо, Занетти, Самарано, Жоркаяефф сингари супер юлдузлар ҳаракат қилишган. Бундан ташқари, айнан шу футболкаларда “Интер” УEФА кубоги финалида “Латцио”ни мағлуб этганча чемпионликка эришган.

 

5-6-ўрин “Арсенал” 1991/93 – 425 евро

 

Бу футболканинг антиқалиги шундаки, “кононирлар” АПЛ ташкил этилишидан олдин ҳам, кейин ҳам меҳмондаги учрашувларда шу либослардан фойдаланаган. “Арсенал” мухлислари, ноодатий рангдаги футболкага “икки даврни кўрган қария” деб ном ҳам беришган!

4-ўрин. “Милан” 1999/00  – 450 евро

 

Замонавий ва ҳозиргача урфда бўлган футболкада Андрей Шевченко ўзининг Миландаги биринчи мавсумида фойдаланган!

3-ўрин. “Манчестер Юнайтед” 1986/88 – 510 евро

 

Бу футболка “Манчестер Юнайтед”га икки мавсум давомида ҳизмат қилиши кўзда тутилганига қарамай, “қизил иблислар” атиги бир бор (“Саутгемптон”га қарши учрашувда) ундан фойдаланишган холос.

2-ўрин. “Наполи” 1990/91 – 570 евро

 

“MARC” бренди остида ишлаб чиқарилган футболкаларда Марадона “Наполи”даги ўзининг сўнгги мавсумида тўп сурган.

 

1-ўрин. “Барселона” 1991-92 – 680 евро

 

1982-1992-йиллар оралиғида “Барселона” учун “Мeyba” бренди футболкаларни етказиб бериш билан шуғулланган. Аслида, бу компания ҳеч қачон чиройли дизайни билан қолганлардан ажралиб турмаган. Шунчаки, айнан ёрқин ранглардаги футболкаларда “Барса” ўз тарихида биринчи бор чемпионлар кубогида зафар қучган. Ушбу тарихий воқеядан сўнг, каталонияда бу футболканинг мавқейи жуда кўтарилиб кетди. Бугунги кунда ҳам уни қўлга киртиш осон эмас!

Я . У

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:31, 04.04.2020.
Ўқилди: 10316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.