Аргентинанинг «Расинг» клуби президенти Виктор Бланко айни пайтда Италиянинг "Интер" клубида тўп сураётган Лаутаро Мартинесни Мадриднинг "Реал" клуби сотиб олишга ҳаракат қилгани ҳақида сўзлар берди.
«Бизга "Реал" клуби скаутлари ташриф буюришди ва улар Лаутаро борасида ижара шартномасини тузиш ниятида эканликларини айтишди. Шунингдек, ҳужумчини кейинчалик катта маблағ эвазига сотиб олиш учун мўлжалланган эҳтимолий шартнома ҳам мавжуд эканлигини айтишди. Лекин, Мартинесни ўзи "Реал"нинг бу таклифини рад этди ва "Расинг" клубининг бир қисми сифатида совринлар ютиш учун "Реал"га бормаслигини айтганди.
Лаутаро Мартинес ўз олдига максимал натижаларни қўядиган футболчи саналади, у доим нима хоҳлаётганини билади. «Реал» уни ўз сафига қўшиб олиш учун қатъий қарор қилди ва бизга жиддий таклиф билан чиқди. Аммо, у ўша пайтда "Расинг" клубида қолишни афзал билганди», — деди Виктор Бланко.