Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед

Ван Дейк АПЛнинг энг яхши 5 футболчисини айтди

Баҳо:
+ | -

Виржил ван Дейк «Ливерпуль»да ўйнамайдиган Премьер-лиганинг энг яхши 5 футболчиси номини айтди. Шунингдек, мерсисайдликлар ҳимоячиси ўз номзодларига изоҳ ҳам бериб ўтди.

Дарвозабон: Эдерсон («Манчестер Сити»)
«Ўйлашимча, у ажойиб дарвозабон. Ушбу мавсумда кўпгина яхши посбонларни кўрдик, аммо Эдерсон улар орасида энг яхшиси. У Алиссонга ютқазса ҳам – Эдерсон биринчи рақамли посбон».

Ҳимоячилар: Эмерик Лапорт («Манчестер Сити»)
«У «Манчестер Сити» учун қанчалик муҳим ўйинчи эканини намойиш қилмоқда. Ажойиб ҳимоячи. У жуда ва жуда яхши ҳимоячи. Шунинг учун мен уни танлайман».

Ярим ҳимоячи: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»)
«Назаримда, бу позицияда фақат «Сити» ўйинчилари! Лекин де Брюйне ҳақида кўп гапириш шарт эмас. Аввало, Кевин – яхши йигит. Шу билан биргаликда у зўр футболчи. Уни қаттиқ ҳурмат қиламан. У фантастик ўйинчи».

Ярим ҳимоячи: Сон Хёнг Мин («Тоттенхэм»)
«У тезкор, у кучли, у ҳимоячиларнинг ишини дўзахга айлантириш учун майдонга чиқади. У чап оёқда ҳам, ўнг оёқда ҳам вазиятни ажойиб якунлай олади. Шунинг учун уни танлайман».

Ҳужумчи: Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»)
«Мавсум давомида амалга оширган ишларига таяниб, уни танлайман. Ляказетт ва Обамеянг — ажойиб ҳужумчилар жуфтлиги. Шунингдек, мен ҳужумга Агуэрони ҳам қўйишим мумкин эди. Аммо Обамеянг – яхши ҳужумчи эканини рақамлар ҳам кўрсатиб турибди».

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:35, 06.04.2020.
Ўқилди: 5042 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.