Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Пахтакор»нинг СССР чемпионатларидаги мураббийлари кимлар бўлган?

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» клуби тарихига тааллуқли турли маълумотлардан хабардор қилишда давом этамиз.

"Пахтакор"ни СССР чемпионати "Б" класси,  биринчи ва олий лигасида 1956-1991 йилларда жами 24 нафар мураббий бошқарган. Энг кўп ўйинда жамоани бош мураббий сифатида майдонга Иштван Секеч олиб тушган. У 162 беллашувда бу ишни бажарган. Александр Келлер бир неча бор жамоа бошқарувига келиб, 144 учрашувда мураббий бўлган. Ушбу икки мутахассис қўл остида жамоамиз СССР чемпионати олий лигасида энг юқори натижасига эришиб, 6-поғонадан ўрин олган.

Учинчи кўрсаткич Михаил Якушинга тегишли бўлиб, у 134 баҳсда бош мураббийлик қилган. Кучли бешликдан Вячеслав Соловьёв ва Биродар Абдураимов ўрин эгаллаган. Узоқ йиллар жамоамизда ўйнаган футболчилардан Абдураимовдан ташқари Виктор Тихонов, Геннадий Красницкий, Тўлаган Исоқов ва Аҳрол Иноятов ҳам бош мураббий сифатида ишлаган. Иноятов эса жамоамизда ҳам СССР, ҳам Ўзбекистон чемпионатида бош мураббийлик қилган ягона мутахассис саналади.

Қуйида СССР чемпионатида «Пахтакор»да ишлаган мураббийлар номлари билан танишинг.

Иштван Секеч - 162 ўйин
Александр Келлер - 144 ўйин
Михаил Якушин - 134 ўйин
Вячеслав Соловьёв - 118 ўйин
Биродар Абдураимов - 84 ўйин
Александр Кочетков - 81 ўйин
Лев Ольшанский - 67 ўйин
Виктор Тихонов - 67 ўйин
Фёдор Новиков - 55 ўйин
Евгений Елисеев - 38 ўйин
Борис Аркадьев - 36 ўйин
Валерий Бехтенев - 34 ўйин
Гавриил Качалин - 26 ўйин
Сергей Мосягин - 25 ўйин
Виктор Носов - 23 ўйин
Геннадий Красницкий - 22 ўйин
Олег Базилевич - 21 ўйин
Юрий Ходотов - 19 ўйин
Тўлаган Исоқов - 19 ўйин
Борис Набоков - 17 ўйин
Анатолий Башашкин - 16 ўйин
Александр Абрамов - 13 ўйин
Аҳрол Иноятов - 13 ўйин
Савелий Сафронов - 8 ўйин

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 21:52, 06.04.2020.
Ўқилди: 3171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3247]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3038]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2796]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2448]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2354]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2304]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2301]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2128]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1995]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1928]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.