Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Шохруҳ Холматов: "Турон" жамоаси раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман"

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда «Турон» жамоаси сафида тўп сураётган Шохруҳ Холматов билан интервью уюштиришга муваффақ бўлдик.

Футболга кириб келишингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Авваламбор шу сўровномада овоз берганликларинг учун раҳмат айтаман. Очиғи сўровномада ғолиб бўлишни кутмагандим. Футболга кириб келишим 12 ёш пайтларимга тўғри келади. Дастлаб футбол сир асрорларини «Кимёгар» спорт мактабида Воҳиджон Ҳакимов қўл остида ўрганганман. Воҳиджон ака жудаям яхши мураббий эди. Кейин Қўқонда «Локомотив-БФК» жамоаси ташкил этилган эди. Бу жамоани Хайитбой Ирисбеков бошқарарди. Мен ҳам бу жамоа сафида ўйнашни бошлаганман. «Локомотив-БФК» сафида ўртоқлик ўйинида «Нефтчи»га қарши тўп сурганмиз. Ўйиним «Нефтчи» жамоаси мураббийларига маъқул келган ва ўз жамоалари сафига таклиф этишган. Шундай қилиб дастлабки проффесионал шартномамни «Нефтчи» билан имзолаганман.

Оилангиз ҳақида гапириб бера оласизми?

- Оилам ҳақида гапирадиган бўлсам, оилада 3 та ўғилмиз, энг кичкинаси ўзим. Уйланганман, бир нафар ўғил фарзандим бор.

«Турон» жамоасига келишингизга ким сабабчи бўлган?

- «Турон» жамоасига келишимга Собир Ҳамидов сабабчи бўлган. 2018-йил «Сўғдиёна» сафида жиддий жароҳат олганман. Шундан кейин Собир ака манга алоқага чиқди ва «Турон» жамоаси қизиқаётганлигини билдирди. Ман ўйланиб ўтирмасдан таклифни қабул қилдим ва 2019-йилдан буён шу жамоа билан биргаман. Худо хохласа «Турон» жамоаси билан юксак марраларни забт этишга ҳаракат қиламиз.

Биламизки, сиз бир нечта Суперлига жамоаларида тўп сургансиз. Шу ҳақида айтиб беринг.

- Ўйнаган жамоаларим ҳақида гапирадиган бўлсам, 2011-2014 йиллари Юрий Саркисян бошқарувидаги «Нефтчи» жамоаси таркибида тўп сурганман. 2015-2017 йиллари «Қўқон-1912», 2017-2018 йиллари «Динамо», 2018-2019 йиллари «Сўғдиёна», 2019-йилдан бошлаб «Турон» сафида тўп тепиб келяпман.

«Турон» жамоасида ички мухит қандай?

«Турон» жамоасида ички муҳит аъло даражада. Жамоада ўз ишининг мутахассислари йиғилган деб ўйлайман. Шифокордан тортиб мураббийларгача ҳаммаси ўз ишининг усталари деб айта оламан. Жамоа футболчилари ҳам бир-бири билан иноқ. Бизни жамоада ҳеч ким орқадан гапирмайди. Чунки жамоада муҳит хавас қиладиган даражада.

Сиз ўйнаган жамоалар мураббийлари ичида кимнинг ишини юқори баҳолаган бўлардингиз?

- Ўзим тўп сурган жамоалар мураббийлари ичида энг менга ёққанлари ичида биринчи ўринда «Нефтчи» бош мураббийи Юрий Саркисян туради. Юрий Вазгенович тартибли, қаттиққўл, яхши мураббий ҳисобланади. Ундан кейин ҳозирда «Турон» жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоиловни танлайман. Ҳозирча ёш мураббийнинг қарашлари чаккимас. Худо хохласа Исломбек Исмоилов билан кўп ютуқларга эришамиз деб ўйлайман.

«Турон» жамоаси мухлислари ҳақида фикрингиз қандай?

- «Турон» жамоаси мухлислари ҳақида гапирадиган бўлсам, улар жамоани аъло даражада қўллаб-қувватлашади. Уйда ҳам, ҳатто меҳмонда ҳам жамоани ёлғизлатиб қўйишмайди. «Турон» жамоаси мухлисларига раҳмат айтаман. Бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин. Худо хохласа Суперлигага йўлланма олиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. «Турон» жамоаси фақат мухлислар учун майдонга чиқади.

Сиз билан тўп сурган ўйинчилар рамзий терма жамоасини тузиб берсангиз.

Дарвозабон: Темур Жўраев
Химоячилар: Руслан Мелзиддинов, Шукурали Пўлатов, Ислом Тўхтахўжаев
Ярим химоячилар: Ориф Мамажонов, Қувондиқ Рўзиев, Баҳодир Акрамов, Шавкат Саломов, Суҳроб Бердиев
Хужумчилар: Носир Отақўзиев, Камолиддин Мурзоев

Шу фурсатдан фойдаланиб, «Турон» жамоаси раҳбариятига каттакон миннатдорчилик билдириб ўтаман. Улар жамоа учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Жамоамиз раҳбарлари Олимхон ака, Қодирхон хожи акаларга ҳам алоҳида раҳматлар айтиб қоламан. Худо хохласа «Турон» жамоаси ўз олдига қўйилган мақсад учун ҳаракат қилади!

Комилжон Икромов суҳбатлашди

Манба: Турон матбуот хизмати
Киритилди: 09:14, 07.04.2020.
Ўқилди: 2291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.