Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Равшан Эрматов: «Умид қиламан, Яхшибоев Беларусь орқали Европанинг топ-клублари сафига ўтади»

Баҳо:
+ | -

"Энергетик-БГУ" ҳужумчиси Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатининг ушбу мавсумидаги юлдуз футболчилардан бири бўлиб турибди. У дастлабки 3та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва битта голга узатма берди.

Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов "Sputnik" мухбири билан суҳбатда Яхшибоев ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхшибоевнинг ўйинларини диққат билан кузатиб, унинг муваффақиятларидан хурсанд бўляпмиз. Албатта, ўйинчи билан алоқамиз бор. Чунки у Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ўзбек матбуоти унинг фаолиятини интернет орқали кенг ёритиб бормоқда. Спорт сайтлари ва мухлислар унинг ўйинидан қувонишмоқда", — деди Эрматов.

"У жуда иқтидорли футболчи. Шунинг учун терма жамоа мураббийлари унга ҳамиша ишонч билдириб келишди. У катта футболда ўзини кўрсата олишига шубҳа йўқ эди. У эришилган ютуқ билан чекланиб қолмайди. У олимпия терма жамоасида ўйнаганида унинг ўз устида қандай ишлаётганини ўзим кўрганман. Ўйлашимча, у ўз олдига энг юқори мақсадларни қўяди ва орзусини амалга ошириш устида ишлайди. Насиб қилса, Жасур Беларусь чемпионати орқали Европанинг топ-клублари сафига ўтади. Биз унга ишонамиз ва умид қиламиз".

"Энергетик-БГУ" сафида ўзбекистонлик яна бир ҳужумчи Шаҳбоз Умаров ҳам ўз фаолияти бошлади. Эрматов ушбу футболчи ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Беларусь чемпионатида яна бир ўйинчимиз бор. У ҳозирча Жасур каби ўзини ёрқин кўрсата олмаяпти. Лекин у ҳам тез орада очилиб кетишига ишонамиз. Улар бир жамоада ўйнаб, бир-бирини ҳамиша қўллаб-қувватлашади. Менга келган хабарларга кўра, клуб ҳам бизнинг ўйинчиларни илиқ қабул қилган. Шу боис, уларнинг адаптация муддати жуда яхши ўтди", — деди ЎФА раҳбари.

Манба: uz.sputniknews.ru
Киритилди: 18:42, 07.04.2020.
Ўқилди: 4692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик